МУРОСА
( Болалар учун)
Ҳовлида балаларнинг чумоли инига сув қуйиб, уларни ўлдиришаётганини кўриб қолдим.
-Ҳой болалар, тўхтанглар! Чумолилар сизга нима ёмонлик қилди? –дея тўхтатдим уларни.
-Ҳовлимизга чумолилар ин қуриб олишиб, ўйинимизга халақит беришаяпти, -деди улардан бири.
- Болалар, мана бу чумолини бармоғим билан эзиб ташлаш мен учун қийин эмас, аммо мен уларни яратган Зотдан ва Унинг охиратдаги ҳисоб-китобидан қўрқиб, уларга тегмайман. Келинглар, сизлар ҳам шундай қилинглар, чумолилар билан орангизда муросага жой қолсин, -дедим.
Болаларга бу маъқул келди, шекилли, уни тасдиқ қилгандай боғ томон чопиб кетишди.
Фарзандларимизни қандай меҳр-оқибатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашни бизларга таълим берадиган Ислом дини қандай ҳам гўзал дин!
Руҳиддин Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими