ТУРКИЯДА КОРОНАВИРУСНИ 1 ДАҚИҚАДА ЙЎҚ ҚИЛАДИГАН СПРЕЙ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
3972
27-01-2021, 22:43
367
Ўқиш режими
+
-
Туркиянинг Бурса шаҳрида жойлашган Улудоғ университети олимлари коронавирусни атиги бир дақиқата йўқ қиладиган Genoxyn деб аталувчи спрей ишлаб чиқишди.
Доктор Аҳмет Умит Сабанжининг айтишича, спрей устидаги тадқиқотларга пандемия бошланишидан олдин киришилган. “Биз препаратнинг антибактериал фаоликка эгалигини кўрсатдик. Пандемия бошлангандан кейин эса COVID-19 га қарши қўллаб кўришга қарор қилдик. Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, спрей оғиз ва бурун тўқималаридаги вирусни ўлдириб, унинг тарқалишининг олдини олади ва сонини камайтиради”, – деди у.
Олимлар ушбу спрейнинг шиллиқ қаватдаги эпителиал ҳужайраларга зарарсиз эканлигини айтишмоқда. Бундан ташқари, нанотехнологиялар ёрдамида такомиллаштирилгач, препаратнинг таъсири янада ортган.Манба: Азон.Уз