ИМОМ ШОФЕЪИЙ ВА ТУТ БАРГИ
3984
29-01-2021, 10:21
781
Ўқиш режими
+
-
Кунларидан бирида имом Шофеъий ҳузурига бир неча кишилар келиб Аллоҳнинг борлигига далил келтиришни сўрашди. Имом Шофеъий бироз фикрлаб туриб: “далил тут баргидир” дедилар. Бу жавобдан ажабланган ҳалиги кишилар бир-бирларига қараб: “Тутни барги ҳам Аллоҳнинг борлигига далилмишми?” деб гапириб қолишди. Шунда имом Шофеъий: “Тут баргининг таъми бир хил, лекин уни пилла қурти еса ўзидан ипак чиқаради, уни асалари еса ундан асал чиқаради, уни кийик еса ундан хушбўй мушк анбар чиқаради. Хўш, аслини битта қилиб, ундан турфа хил неъматларни чиқарган зот ким?! Албатта бутун оламни яратган Зот – Аллоҳдир!” деб жавоб қилдилар.
Рустам Қиличев таржимаси