1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"FETAKSA" ҲАЛОЛМИ ЁХУД ТАДБИРКОР ОДОБИ ҲАҚИДА СЎЗ

30-01-2021, 10:55 897 Ўқиш режими + -





Сайтимизга бир мурожаат келиб тушди. Мурожаат қилувчи тадбиркор қандайдир шахслар томонидан телеграм тармоғида ёлғон хабарлар тарқатилаётгани, компания сотаётган ҳалол сертификатли маҳсулотни ҳаром деб турли миш-мишлар чиқараётганини ёзган. Гапни қисқа қилиб қуйида ўша хатни келтирамиз.
“Менинг исмим Марат Ярулин, мен LIANEKS TRADE компаниясининг тижорат директори бўлиб ишлайман. Ўн беш йилдан кўпроқ вақт давомида биз HOCHLAND компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги эксклюзив дистрибьюторимиз.
Яқинда  телеграм каналларида биз сотадиган Fetaksa  маҳсулотимиз тўғрисида ёлғон маълумотлар пайдо бўлди. Гўё унинг келиб чиқиши ҳаром эмиш. Аслида бизда ушбу маҳсулотлар учун “Ҳалол” сертификати мавжуд. Ёлғон маълумот тарқатган манба билан алоқага чиқишнинг иложи бўлмаяпти. Сиздан ушбу ҳолатга ўз баҳоингизни билдиришингизни сўрайман. 
Барча ҳужжатлар, шунингдек овозли хабарлар илова қилинади.
Ҳурмат билан, Марат Ярулин”.
Бизга ишлаб чиқарувчи компаниянинг мазкур маҳсулот учун олган “Ҳалол” сертификати тақдим қилинган. Компания маълумотида ҳам айтилишича, илгари чўчқа желатини қўшилган маҳсулотларга ҳалол маҳулотларга талаб ортганлиги сабабли ҳозирда қорамолдан олинган желатин қўшилмоқда.
Шунингдек, чўчқа желатини борлиги ҳақидаги хабарни билмасдан  тарқатган бир телеграм канали ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютордан узр сўраб қуйидаги маълумотни берган: “Биз кеча сизга тақдим қилган, яъни таркибида чӯчқа желатини бор аудио 2018 йил маҳсулоти экани ва у маҳсулотдан ҳозирда умуман йӯқлиги ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун маҳсулот олаётганда унинг орқа қисмини кӯздан кечириб чиқишни тавсия қилишди.

“Хохланд” фирмаси “Ҳалол” сертификатини тақдим этди.

Эски штамп асосида тарқатилган сурат учун Хохланд фирмасидан узр сӯраймиз”.
Савдода рақобатнинг ҳалол бўлиши ҳақида айтилади. Зеро, ризқ  берувчи – Аллоҳ. Савдогарларнинг бир-бирининг молини ёмонлаши, ёлғон сўзларини ишлатиши ҳаром амалдир.
Мусулмонман деб миш-мишларни тарқатиб юрган кишилар уялсинлар! Бировнинг молини ҳаром деб ёмонотлиққа чиқариш билан сизнинг ризқингиз ҳалолланиб ёки кўпайиб қолмайди. Аллоҳдан қўрқинг!
Ҳаром нарсани ҳалол дейиш қанчалик катта гуноҳ бўлса, унинг акси, яъни ҳалолни ҳаром дейиш ҳам ундан кам бўлмайди.
Сайтимиз ходимлари ҳам берилган “Ҳалол” сертификати лицензиялари ва бошка ҳужжатларни кўриб бирор камчилик топа олмадик. 
Тижоратчи ва тадбиркорларга маслаҳатимиз: текширилмаган, билмаган нарсангизни ҳалол ёки ҳаромга чиқарманг! Бошқа тадбиркорларнинг меҳнатини ҳурмат қилинг!

Манба: Азон.Уз