1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ: ЯНВАРДА КИМЛАР СУПЕР ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ?

30-01-2021, 21:25 311 Ўқиш режими + -
Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танлови ҳафта сайин қизғин бўлиб бормоқда. 
Мусобақанинг ҳозирга қадар бўлган биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи  ҳафта ғолиблари билан таништириб ўтамиз. 

1-ҳафта

Ҳифз йўналиши бўйича илк ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Абдуссамад Бузурхонов (242,5 балл) – Наманган вилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Сирожиддин Жалилов (233,75 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (214,5 балл), Андижон вилоятидан эди.
Тиловат бўйича саралаш босқичи 1-ҳафта ғолиблари: биринчи ўринни олган Ҳабибулло Маматов (216,5 балл) – Андижон қилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Асилбек Назирқулов (203,5 балл) Тошкент вилояти ҳамда учинчи ўрин соҳиби Бобур Шокировлар (193 балл) Бухоро вилоятидан эди.

2-ҳафта

Биринчи ўринни олган Абдулқодир Аҳмедов  (222,5 балл), иккинчи ўрин эгаси Раҳматуллоҳ Абдурасуловларнинг иккаласи ҳам  (222 балл) Фарғона вилоятидан ҳамда учинчи ўринни Тошкент шаҳридан бўлган Абдусамад Тожиддинов (217,5 балл) эгаллади.
Тиловат бўйича 2-ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Муҳаммадамин Нажмиддинов (250,75 балл) – Қашқадарё вилоятидан; иккинчи ўринга муваффақ бўлган қорақалпоғистонлик Илҳомжон Юсупов (196,5 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Тошкентдан Сардорхон Холдоров (193 балл) бўлди.

3-хафта 

Биринчи ўрин самарқандлик Муҳаммадрасул Нарзиқулов (226 балл), иккинчи ўрин Тошкент вилоятидан Файзуллоҳ Иззатуллаев (224,5 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (223 балл) Тошкент шаҳридан. 
Тиловат бўйича саралаш босқичи 3-ҳафта ғолиблари: фарғоналик Aбдулҳафиз Турсунов 235,75 балл билан биринчи ўринни олган бўлса,  иккинчи ўринга муваффақ бўлган Андижон шаҳридан Дилмуроджон Жаббаров 233,5 балл олди ҳамда учинчи ўрин соҳиби бухоролик қори Умид Сафаров 222,25 балл йиғишга муваффақ бўлишди.

4-ҳафта 

“Ҳифз” йўналишида биринчи ўрин Абдулҳафиз Боймуродовга (227,75 балл), иккинчи ўрин Саидаминхон Обидовга (217 балл) ва учин ўрин Оятуллоҳ Абдулқодировга (200 балл) насиб этди. 
“Тиловат” йўналишида эса биринчи ўрин Ориф Aбдуваҳобов (252,75 балл), иккинчи ўринга муваффақ бўлган Муҳаммадисмоил Юсупов (218,25 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Aзимхон Зиёвуддинов (214 балл) бўлди.
Ҳар ҳафта давомида “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишида 1-ўринни эгаллаган ғолиблар Рамазон ойида бўлиб ўтадиган супер финалга йўлланмани қўлга киритадилар. Супер финал ғолибига “Спарк” автомобили насиб этади. Ҳали имконият етарли. Мусобақада иштирок этиш учун ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача @azonquronbot телеграм каналида рўйхатдан ўтишингиз керак.    
Каломи шарифнинг қироатига ошно, қалби Куръон тиловатига ошиқ азизларимизни “АzonTV” ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришга чорлаб қоламиз.
Манба: Азон.Уз