СЕВИМЛИ ҚИЗИМ, СЕНИ НИМА ЙИҒЛАТДИ?
3998
31-01-2021, 18:24
456
Ўқиш режими
+
-
Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:
«Катта бойликка эга бўлган битта подшоҳ бўлиб, унинг ёлғиз қизи бор эди. Ўша қиздан бошқа фарзанди йўқ эди. У уни жуда яхши кўрар, қизи истаганича ўйин-кулгу қилар, вақтини сафо билан ўтказар эди. Шу ҳаёт узоқ вақт давом этди.
Подшоҳдан узоқ бўлмаган жойда бир солиҳ ва обид киши бор эди. У бир кеча Қуръон ўқиётганида овозини баланд кўтариб:
"Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг..." (Таҳрим, 6) оятини ўқиди.
Подшоҳнинг қизи унинг овозини эшитиб, хизматкорларга:
– Уни тўхтатинг! – деб амр қилди.
Аммо товуш тўхтамади. Шайх бу оятни яна такрорлади ва қиз яна буюрди:
– Тўхта!
Аммо солиҳ одам тўхтамади, ўқишда давом этаверди.
Сўнг қиз талвасага тушиб, қўли билан бўйинбоғидан ушлаб, кийимларини йиртиб ташлади. Хизматкорлар отасига бориб, нима бўлганини айтиб беришди.
У унинг олдига келиб:
– Севимли қизим, нима бўлди? – деб сўради. – Сени нима йиғлатди?
Қиз отасига фарёд билан:
– Эй ота, Аллоҳ ҳақи, айтинг-чи, Аллоҳ таолонинг ҳақиқатан ҳам одамлар ва тошлар ёқилғи бўладиган жойи борми? – деди.
Отаси жавоб берди:
– Ҳа.
– Эй ота, менга бу ҳақда гапиришингизга нима тўсқинлик қилди?! Аллоҳга қасамки, мен ўзимнинг жойим жаннатда ёки дўзахда эканлигимни билмагунча мазали таомлар емайман ва юмшоқ ўринда ухламайман!
–
* * *
Бу бир ҳикоят бўлса-да, кишини ўйлашга, фикр қилишга ундайди. Ўша қиз-ку дўзах ҳақида эшитмаган, билмаган экан. Биз-чи?! Дўзах ҳақида шунча ўқиб, эшитиб, билган бўлсак ҳам, қалбимизда қўрқинч йўқ. Гўё ўлмайдигандек фисқу фужуримизда давом этаяпмиз...
Аллоҳ сақласин!
Эй меҳрибон Роббим! Дўзахинг азобидан узоқ қилгин, жаннатингга муяссар айлагин!
Ёқуб Умар тайёрладиМанба: Азон.Уз