1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (1-қисм)

30-01-2021, 17:05 254 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ҲАЁ (1-қисм)
                                        
    Ҳаё бу инсоннинг асли ким эканлигини билдириб қўядиган бир белгидир. Инсон қанчалар одобли ва қанчалар иймонли эканлигини унинг ҳаёси кашф қилиб беради. 
Нотўғри бир ишни қилиб қўйиб, кейин хижолатчиликдан юзлари қизариб кетадиган киши билиб қўйингки, у соф табиатли, қалби тирик инсондир. Қилиб қўйган ишидан хижолат бўлмайдиган, одамдан яхшилик умид қилинмайди. Чунки ундай одам ҳар қандай нолойиқ ишларни қилаверадиган беҳаёдир.
    Ислом мусулмонларни ҳаёли бўлишларига ва ҳаёлилиги билан бошқалардан ажралиб туришга ундайди.
     Расулуллоҳ шундай деганлар: «Ҳар қандай дин бир хулққа чақиради. Ислом эса ҳаёли бўлишга чақиради» ( Имом Молик ривояти).
Мусо алайҳис-салом даврида яҳудийларнинг таълимотларида қаттиқ интизомли бўлиш гапирилар эди. Исо алайҳис салом даврида масиҳийя таълимотларида саховатли бўлиш уқтирилар эди. Ҳамма динлар яхши фазилатларга чақиради. Ислом башариятни ҳаёли бўлишга чақириши билан бошқа динлардан ажралиб туради.
Расулуллоҳ мусулмонлар яхшилик ва ёмонликларни ажратишларини ҳис қилишларини хоҳлар эдилар. Мусулмонлар яхшиликни тарк қилишларида ҳам ёмонликни қилиб қўйишларида ҳам ҳаё қилишларини Расулуллоҳ умид қилар эдилар.
            Расулуллоҳ нозик табиатли, гўзал ахлоқли, масъулиятли ва ҳаром нарсалардан парҳезкор Зот бўлганлар.

давоми бор...

"Мусулмон хулқи" китобидан.