1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (4-қисм)

8-02-2021, 15:13 730 Ўқиш режими + -
                                          ҲАЁ   (4-қисм)        
      Омонатдор бўлмаган беҳаё инсон ўз хоҳиши ортидан кетаётган вахший-йиртқич ҳайвонга ўхшайди. У ожиз одамларнинг мол-дунёларини шафқатсизларча талон-тарож қилади. Мазлумларни кўриб ҳузур қилади.
              Ман-манлиги унинг кўзига парда қоплаб қўяди. У фақат ўз манфаатини кўради холос.
                     Агар инсон шу даражага етган бўлса у диндан чиқиб кетган бўлади. Мусулмон одам  ҳаёли бўлиши лозим.
                  Масалан, мусулмон киши гапирмоқчи бўлганида фахш сўзларни, айблаб гапиришларни ва авратларнинг номини айтишларни ўзига одат қилиб олмаслиги керак.
                    Расулуллоҳ бу борада шундай деганлар: «Ҳаёли бўлиш иймондандир. Иймон эса инсонни жаннатга чорлайди. Беҳаё бўлиш эса ёмонликдур. Ёмонлик эса инсонни дўзахга етаклайди» ( Имом Аҳмад ривояти).
              Гапиришда ҳаёли бўлишнинг яна бир томони шуки, мажлисларда гапирганда эҳтиёт бўлишдир. Чунки баъзи одамлар ўшандай мажлисларда одамларни зериктириб юборадиган даражада узоқ гапириб юборадилар. Буни Ислом ҳам ёқтирмайди. Расулуллоҳ айтганлар: «Одамларни мафтун қилиш учун сўзамол бўлганларнинг амалларини қиёмат куни  Аллоҳ қабул қилмайди»(Абу Довуд ривояти).
               Шунингдек баъзи асарларда: «Сўзамолликдан соқов бўлиш яхшироқ», деб айтилган экан.
 
"Мусулмон хулқи" китобидан.