1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (5-қисм)

16-02-2021, 10:36 26 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ҲАЁ   (5-қисм)
 
Гапиришда ҳаёли бўлишнинг яна бир томони шуки, мажлисларда гапирганда эҳтиёт бўлишдир. Чунки баъзи одамлар ўшандай мажлисларда одамларни зериктириб юборадиган даражада узоқ гапириб юборадилар. Буни Ислом ҳам ёқтирмайди. 
Расулуллоҳ айтганлар: «Одамларни мафтун қилиш учун сўзамол бўлганларнинг амалларини қиёмат куни  Аллоҳ қабул қилмайди»(Абу Довуд ривояти). Шунингдек баъзи асарларда: «Сўзамолликдан соқов бўлиш яхшироқ», деб айтилган экан. 
Инсон ўзидан ёмонлик содир бўлишидан хижолат бўлиши ва ўзидан фақат яхшилик қолишига ҳарис бўлиши ҳаёдандир.
         Бошқалар айбини очиб-ғийбат қилиб гапириш ҳаром. Бошқалар айбини фош қилиб ҳеч ким ҳеч нарсага эриша олмаган. 
         Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ одамларда шубҳа-гумонни пайдо қилиб қўядиган амалларда ҳушёр бўлишни буюрганлар. Ҳатто ўзлари ҳам масжид чеккасида аёли билан турганларини қолган қолганларга уларни тўхтатиб, у аёл бегона аёл эмаслигини билдириб қўяр эдилар. 
    Мусулмон киши одамлардан ҳуркиши яъни, хабохатни беркитиши ва чиройли амални зоҳир қилиши мунофиқлик дегани эмас.
     Балки, бундан мақсад қабоҳатни ошқора қилмаслик ва уни ошқора қилишдан ҳаё  қилишдир.
 
(давоми бор).  
Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили