1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИСРЛИК ЭНГ ЁШ ХАТТОТ ҚУРЪОН ЁЗИШ УЧУН РУХСАТ ОЛДИ

20-02-2021, 10:13 26 Ўқиш режими + -


Миср хаттотлари иттифоқининг раҳбари Масад Хизр Пурсаид Ал-Вади университетида араб тилини ўрганаётган энг ёш 19 ёшли хаттот Абдул Карим Муҳаммад Марканга Қуръон ёзиш учун имтиёз ва рухсат берди. Бу ҳақда Al Ahram янгиликлар сайти хабар берди.
«Қуръонни Наш хаттотлиги билан ёзиш болаликдан орзу эди, Қуръонни хаттотлик билан ёзиш учун лицензия олиш қатъий қоидаларни талаб қилади ва эстетика ҳамда янги ёзув услубини ўз ичига олади», - дея таъкидлайди Маркан.
У Эбу-Таштдаги араб хаттотлик мактабида хаттотлик санъатини ўрганган ва тез орада интилувчанлиги эвазига устозлик мақомига эришган. Ҳозирда шу мактабда шифокорлар ва муҳандисларга каллиграфиядан дарс беради.
Миср хаттотлари уюшмасининг раҳбари: «Марканда хаттотлик маҳорати юқори эканлиги, у бу санъатда алоҳида истеъдод эгаси бўлиши ва Наш қаторида Қуръон ёзиш учун рухсат олишга лойиқлигини» таъкидлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади


МуаллифХуршид Маъруф
Манба: Ислом.Уз