1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ НОИБЛАРНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВИ БОШЛАНДИ

22-02-2021, 10:33 44 Ўқиш режими + -
 
ИМОМ НОИБЛАРНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВИ БОШЛАНДИ
 
 
2021 йил 18 февралдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг 171 нафар   имом ноиблари учун 2 ҳафталик (72 соатлик)  “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқув курслари  бошланди.   
 “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” йўналишидаги мазкур малака оширишдан кўзланган вазифалар қуйидагилардир:
-имом ноиблариларга Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамият ривожи ва диний-маърифий масалалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериш;
  -Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиб бериш;
-аҳоли айниқса ёш авлодни маънавий юксалишида аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларнинг ўрнини очиб бериш;
-миллий қонунчилигимизга асосан масжидларда иш юритиш,  диний таълим олиш тартиби, оила ва никоҳ муносабатларини тўғри тушунтириб бериш;
-халқимиз ижтимоий кайфияти ва маънавий муҳитни барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй ҳаракатларимизни ривожлантириш;
-диний соҳа ходимларини нотиқлик маданияти, жамоада ўзини тутиш ва этикет қоидаларини янада такомиллаштириш;
-бугунги глобаллашган дунёда ахборот истеъмоли маданиятини ошириш ва интернет тармоқларидан фойдаланишнинг муҳим жиҳатларини ёритиш;
  -мутаассиб гуруҳлар таъсирига берилишнинг психологик асослари ва уларни соғлом ҳаётга қайтариш усуллари ҳақидаги дунёқарашларини бойитиш;
 -“Сохта тариқатчилик”, Ҳизбут таҳрир” ва “Салафийлик” ғояларига қарши раддиялар бериш кўникмаларини шакллантириш;
  -соғлом эътиқодни шакллантиришда Мотуридия таълимоти ўрнини очиб бериш;
 -маърифий мазмунга эга бўлган диний тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин этилиши ва ундан кўзланган мақсадлар ҳақида маълумотлар бериш;
 -имом ноибларининг  ислом динида фатво бериш шартлари ҳақидаги ва  қироат-тажвид илмларини янада бойитишдан иборатдир. 
Энг муҳими мазкур малака оширишнинг асосий мақсади бу -“жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини етказиб беришда,  жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантиришда, динни қон тўкиш ва зўравонлик билан ёнма ён қўядиган бузғунчи гуруҳларнинг асл мақсадларидан аҳолини айниқса ёшларни хабардор этишда, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний соҳа ходимлари иштироки ва дахлдорлигини янада ривожлантиришдан иборатдир. 
Шу сабабли ҳам, ўқув машғулотларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг, Имом Мотурудий халқаро илмий тадқиқот марказининг, Малака ошириш марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиалининг, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг, Термиз давлат университетининг малакали ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, етакчи илмий ходимлари жалб этилди. Ўқув машғулотлари дарс жадвалига мувофиқ муаммоли маъруза, семинар-тренинг ва давра суҳбати каби интерфаол методлар, шунингдек замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.
Мажитов Махмуд
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги 
Малака ошириш маркази 
Сурхондарё вилояти минтақавий филиали директори
ЎМИ қашқадарё вакиллиги матбуот