1442 йил 16 Ражаб | 2021 йил 27 февраль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:59
Sunrise
07:12
Dhuhr
12:50
Asr
16:45
Maghrib
18:27
Isha
19:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ Ҳаё (6-қисм)

23-02-2021, 10:36 20 Ўқиш режими + -
           

      Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ одамларда шубҳа-гумонни пайдо қилиб қўядиган амалларда ҳушёр бўлишни буюрганлар. Ҳатто ўзлари ҳам масжид чеккасида аёли билан турганларини қолган қолганларга уларни тўхтатиб, у аёл бегона аёл эмаслигини билдириб қўяр эдилар. 
            Мусулмон киши одамлардан ҳуркиши яъни, қабоҳатни беркитиши ва чиройли амални зоҳир қилиши мунофиқлик дегани эмас.
                    Балки, бундан мақсад қабоҳатни ошқора қилмаслик ва уни ошқора қилишдан ҳаё  қилишдир.
                   Разилликни ошкора қилишдан хижолат бўлган одамда яхшилик бўлади. Яхшиликни ошкора қилишни хоҳлаган одамда ёмонлик бўлади.            
             Шундай экан, одам бошқалардан қандай уялса, ўзидан ҳам шундай уялсин.
 Ўзидаги камчиликни бошқалар кўриб қолишини хоҳламаса, ўзи ҳам у камчиликни ўзида кўришни хоҳламасин.  
                       “Қулоқларинг эшитишини хоҳлаган ишларни қил. Худди шундай қулоқларинг эшитишини хоҳламаган ишларни қилма!”
Ҳаё ҳар қандай яхшиликнинг асосий қисмидир. Расулуллоҳ айтганлар: «Фаҳш бор нарса фаҳш билан хунукдир. Худди шундай ҳаё бор нарса, ҳаё гўзалдир» ( Имом Термизий ривояти).
 
 ( давоми бор).  
Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили