1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСЛИМА АЁЛ БРАЗИЛИЯ РЕАЛИТИ-ШОУСИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

23-02-2021, 12:53 224 Ўқиш режими + -


      Ҳижоб кийган мусулмон аёл Бразилиянинг машҳур ошпазлик реалити-шоусида ғолиб бўлди. Самира Ганнум ВВС’нинг "Энг яхши новвой" шоусининг Бразилия версиясида ғолиб бўлди. Ушбу шоунинг Британиядаги версиясида ҳам муслима Надия Ҳусайн биринчи ўринни олган.
Икки ойдан кўпроқ вақт давомида Самиранинг ошпазлик маҳорати синовдан ўтказилди. Ниҳоят финалга чиққан Самира икки соат ичида мураккаб тўй тортини пиширишга муваффақ бўлди. Унинг асосий рақиби ҳаяжонланиб, режаларини амалга ошира олмади. Самира олийжаноблик билан рақибига ёрдам беришга ҳаракат қилди. ”Мен унга ёрдам беришга шошилганимда, у йиғлаб юборди. Томошабинлар ва комиссия менга миннатдорчилик билдиришди. Буни менга Ислом дини ўргатган”, - деган ғолиба.
"Кўрсатувни суратга олиш пайтида мен ширинликларга спиртли ичимлик қўшилиши керак бўлган рецептларга кўп дуч келдим, аммо буни қилмадим, Исломда тақиқланган унсурларни ҳалолига алмаштирдим", дейди Самира.
Бундан ташқари, у бошқа иштирокчиларнинг таомларида алкогол ёки желатин бўлса, уларни татиб кўрмаган.

Манба: Азон.Уз