1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПРЕЗИДЕНТ ЖО БАЙДЕН ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИС САЛОМДАН ҲАДИС ИҚТИБОС КЕЛТИРДИ

23-02-2021, 15:09 27 Ўқиш режими + -

     Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден «Миллион мусулмон овози» номли виртуал мулоқотда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисни иқтибос келтирди. Бу ҳақда voi.id веб-сайти хабар берди.
Муҳаммад пайғамбардан келган бир ҳадисда: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дея таъкидлади президент Байден.
Ушбу ҳадиснинг тўлиқ матни:
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Байден ҳадисни қуйидагича талқин қилди: «Ҳақиқат излаётган киши учун ҳаётдаги энг муҳим нарса қалбдаги ишонч ва қатъиятдир».
У шунингдек, Исломни буюк таълим деб ҳам атади.
«Менимча муҳим бўлган нарсалардан бири, умид қиламанки, биз ўз мактабларимизда Ислом дини тўғрисида кўпроқ маълумот берамиз», деди Байден.
Бундан ташқари, Байден мусулмонларнинг АҚШга саёҳат қилишдаги бир қатор чекловларни олиб ташлашни, ҳукуматга мусулмонларни ҳам қўшишни ваъда берди.
Видеони қуйидаги манзилда кўришингиз мумкин:
thenews.com.pk/latest/740911-president-elect-joe-biden-quotes-beautiful-hadith-while-making-a-vow-to-muslims
Инглиз тилидан таржимон Низомиддин Муҳаммад

Манба: Ислом.Уз