1442 йил 22 Ражаб | 2021 йил 05 март, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:50
Sunrise
07:04
Dhuhr
12:48
Asr
16:50
Maghrib
18:34
Isha
19:47


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БАА БУТУН ДУНЁ БЎЙИЧА ҚУРЪОН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАЙДИ

23-02-2021, 15:26 27 Ўқиш режими + -


     БАА институти бутун дунё бўйлаб Қуръон ўқитувчиларига хайрия тадбири орқали молиявий кўмак беради. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.
Қуръонга хизмат қилиш ва мусулмонлар орасида юксак инсоний қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида БААнинг Дар Ал-Бар ассоциацияси дунё бўйлаб Қуръон ўқитувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусни бошлади, дея маълумот беради Al-Beyan веб-сайти.
Ассоциация кенгаши раиси: «Ушбу акция Қуръон ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш, жамоат хайр-эҳсонларини йиғиш, Қуръон ўқитувчиларини кузатиш номи остида амалга оширилади», деб таъкидлади.
Ассоциация раиси ушбу кампания Мексика, Индонезия, Украина, Судан, Сомали, Нигерия ва Осиё, Европа, Африка ва Шимолий Американи ва тўрт қитъадаги бошқа бир қатор мамлакатларни қамраб олганлигини айтди.
Уюшма президенти ҳар бир хайриячи ҳар бир мамлакатдан ўқитувчини танлаб, унга ёрдам бериши мумкинлигини ва ҳар бир ўқитувчига БАА 500 дирҳамдан маош тўланишини таъкидлади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манбан:Ислом.Уз