1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАБР АЗОБИНИНГ ҒАЙБ ИШЛАРИДАН ҚИЛИНИШИНИНГ 4 ҲИКМАТИ

23-02-2021, 16:12 636 Ўқиш режими + -



         Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
     Биз мўмин мусулмонлар Аҳлус сунна вал жамоа ақийдасига биноан, қабрда азоби ва роҳати ҳақлигига эътиқод қиламиз. Намозларимизда ҳам қабр азобидан Аллоҳдан  паноҳ сўраб дуо қиламиз.
     Аммо шу ўринда  савол туғилади. Қабр азобининг одамлар кўрмайдиган қилиниб қўйилишининг ҳикмати нимада? 
Жавоб: Албатта Аллоҳ таоло ҳаким-ҳар бир ишни улуғ ҳикмат билан қиладиган Зотдир. Қабр азобининг ҳам бандаларга кўрсатилмайдиган қилинишида инсонларнинг манфаати учун улкан ҳикматлар бор. Шулардан уламоларимиз санаб ўтган тўрттасини келтириб ўтамиз:
Қабр азобиниг ғайб ишларидан қилинишининг ҳикматлари
1. Қабр азоби кўрсатиб қўйилганида эди, дунёнинг имтиҳонлик кўриниши йўқолиб қолган бўлар, оқибатда эса иймоннинг фазилати қолмаган бўлар эди.
2. Агар қабрдаги азоб кўрсатилганида эди, одамлар бир-бирларини дафн қилишлари қийинлашар эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Агар бир-бирларингизни дафн қилишларингиз бўлмаганида эди, Алоҳдан сизларга қабр азобини эшиттиришини сўраган бўлардим” деган эканлар (Имом Муслим ривояти).
3. Қабр азоби яширилмаганида эди, бу маййит учун шармандалик бўлар эди. Агар Аллоҳ таоло   маййитнинг ўзи ва Аллоҳ ўртасидаги   гуноҳларини  дунёда беркитган бўлса-ю, ўлганидан кейин одамлар уни кўришса, бу маййит учун шармандаликдир. Азобни яширилиши ҳам маййит учун шу жиҳатдан раҳматдир.
4.Аллоҳ атоло раҳмлиларнинг раҳмлисидир. Агар бизга қабрдаги азоблар кўрсатиб қўйилганида эди, ҳайтимиз қийинлашиб қолар эди. Чунки, инсон ўзининг ота-онасини, ёки ака-ука ёки фарзандларини ёки яқинларини  қабрда азобланаётганини кўрса ва азобни ундан даф қилолмаса, ҳаёти изтиробга қолади. Қабр азобини яширилиши ҳам Аллоҳнинг шу жиҳатидан ҳам неъматидир.
Аллоҳ таоло барча мўмин мусулмонларни қабр азобидан  Ўз паноҳида асрасин!

Рустам домла Қиличев