1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳожиларимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди

22-01-2020, 17:05 412 Ўқиш режими + -

    21 январь куни Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Мино, Арофот, Муздалифа водийсига зиёратга борган ҳожиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” муассасаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда 2020 йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик масалалари, хусусан, ўзбекистонлик ҳожиларга жой ажратиш, уларга қўшимча енгилликлар қилиш, ўтган йилларда кузатилган камчиликларни тузатиш ва хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғоффор Аҳмедов ва муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукуматига, “Тавофа” муассасаси раҳбарига миннатдорлик билдириб, юртимиз ҳожилари номидан илиқ фикрлар айтилди.
Ўз навбатида “Тавофа” муассасаси раҳбари Ториқ Анқовий ҳам ўзбекистонлик ҳожиларнинг интизом ва тартибга риоя қилишда бошқа давлат ҳожиларига намуна бўлиб, қонун-қоидаларга юқори даражада амал қилишларини эътироф этди ва ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканларини изҳор қилди.
Самимий мулоқот сўнгида иштирокчилар келгусида ҳамкорлик ишларини яхши сурат ва сифатда давом эттиришга келишиб олдилар.


ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Манба: Муслим.уз