1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД АМИН СИРОЖ ХОТИРАСИ УЧУН ВАҚФ МУАССАСАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

26-02-2021, 23:18 259 Ўқиш режими + -
Жанубий Африкадаги мусулмонлар масалалари билан шуғулланадиган «Авқаф» ташкилоти чоршанба куни Усмоний халифалиги олимлари билан бугунги кун илм аҳлини боғлашда муҳим ўрин тутган инсон, аллома Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўнгги шогирди Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ хотирасини абадийлаштириш учун вақф муассасаси ташкил этилганини эълон қилди.
Туркиянинг бугунги воқеий шайхулисломи Муҳаммад Амин Сирож ҳижрий 1442 йил 7 ражаб, милодий 2021 йил 19 февраль жума кунида оламдан ўтдилар. Аллоҳ таолодан улуғ устоз Муҳаммад Амин Сирожни Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз.



Манба: Ислом.уз