1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОТИНОЙИЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

27-02-2021, 10:11 320 Ўқиш режими + -
Шу йил 22-27 февраль кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятимиздаги отинойилари учун навбатдаги малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ана шундай малака ошириш ўқув машғулотлари Қашқадарё вилоятидаги отинойилар учун бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, ёшлар тарбияси, диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил қилиш, ёт ғояларга раддия бериш, отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва аёлларга хос фиқҳий масалалар каби мавзуларда дарс тинглашди. 

Ўқувларда вилоят хотин-қизлар тарғибот гуруҳлари аъзолари ҳам қатнашмоқда.
Ўқув машғулотларини тажрибали профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.



Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги Матбуот хизмати.