1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қарши Давлат Университетида илмий давра суҳбати ўтказилди

27-02-2021, 23:06 194 Ўқиш режими + -
     "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида бугун Қарши Давлат Университитетида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ҳамда унинг вилоят вакиллигининг ҳамкорлигида  илмий давра суҳбати ташкил этилди.


      Давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасидан  ташриф буюрган Акмал домла Аҳмедов юртимизда динимиз ривожи йўлида ҳукуматимиз томонидан  амалга оширилган хайрли ишлар, Аҳлуссунна вал жамоа ақийдасининг софлиги, ёшларнинг диний масалаларда расмий имом домлаларга мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқлиги, динимизда фирқаланишнинг қораланиши ва адашган фирқаларнинг динимиз номига доғ тушираётгани борасида батафсил тўхталиб ўтдилар.

      Кенг қамровли ва қизиқарли ўтган тадбир ниҳоясида Акмал домла Аҳмедов талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
ЎМИ Қашқавдарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати