МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (7-қисм)
4218
1-03-2021, 09:23
248
Ўқиш режими
+
-
Ҳаё ҳар қандай яхшиликнинг асосий қисмидир. Расулуллоҳ айтганлар: «Фаҳш бор нарса фаҳш билан хунукдир. Худди шундай ҳаё бор нарса, ҳаё гўзалдир» ( Имом Термизий ривояти).
Агар ҳаё жисм бўлганида эди у эзгулик ва яхшиланиш белгиси бўлар эди.
Расулуллоҳ Оиша онамизга шундай деганлар: «Агар ҳаё одам бўлганида эди, у яхши одам бўлар эди. Агар уят одам бўлганида эди, у жуда ёмон одам бўлар эди». ( Табароний ривояти).
Инсоннинг бошқа барча инсонларга ҳаёли бўлиши, у ҳар бир одамнинг мавқеини билиши ва ҳурматини ўз жойига қўйишидир. Ва кичиклар катталарни, ўқувчи-шогирдлар устозларини эъзозлашларидир.
Шогирдлар устозлар олдида, кичиклар эса катталар олдида овозларини баланд қилишлари ва уларнинг олдида юришлари беҳаёликдир.
Расулуллоҳ бу борада шундай деганлар: «Устозларингизга камтарлик қилинглар!» ( Табароний ривояти) . «Эй Аллоҳ олимга тобе бўлинмайдиган, ҳалим одамга ҳаё қилинмайдиган даврни менга кўрсатмагин». ( Имом Аҳмад).
«Одамлар орасида бўлганингда уларнинг Аллоҳдан қўрқмаётганини билсанг, демак иш нозиклашиб қолибди деявер» ( Имом Аҳмад ривояти).
"Мусулмон хулқи" китобидан.