1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҲОЖИЛАРГА БЎЛАДИГАН ШАРТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

2-03-2021, 12:25 273 Ўқиш режими + -
Зиёратчилар янги коронавирусга қарши эмланганидан кейингина Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларга ҳаж ва умра ибодатларини адо эта олади. Ушбу қарорни Саудия Арабистони ҳукумати қабул қилди, "Укоз" газетаси душанба куни шундай хабар тарқатган. 
"Ҳажга боришнинг асосий шарти - бу янги коронавирусга қарши эмлаш", - дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Тавфиқ ал-Рабианинг баёнотида.
Бу йил Ҳаж ибодати июл ойининг иккинчи ярмига тўғри келади. Ўтган йили пандемия туфайли ҳаж сафарига атиги 10 минг киши ташриф буюрган, шулардан 30% саудияликлар, 70% мамлакатда яшовчи чет элликлар бўлган. Чет элдан келган зиёратчилар Ҳажга қабул қилинмади. 
Сурункали касалликларга чалинмаган, янги коронавирус вирусини юқтирмаган, илгари ҳаж ибодатини адо этмаган ва карантин муддатига бардош бера оладиган, 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган одамларга махсус рухсатномалар беришда кўпроқ аҳамият берилган эди. Улар орасида коронавирусдан тузалган шифокорлар ҳам бор эди. Ҳаж ибодатини ёритиш учун чет эллик журналистларга рухсат берилмаган.
Ўтган йилнинг ноябр ойидан бошлаб Саудия Арабистони ПЦР-тести салбий бўлган 50 ёшгача бўлган зиёратчиларга умра зиёратига аста-секинлик билан рухсат беришни бошлади.

Манба: азон.уз