1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШРИ ЛАНКАДА НИКОҲ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛГАН

9-03-2021, 11:33 340 Ўқиш режими + -


     Шри Ланка Мудофаа вазирлиги исломий китобларни олиб киришга тақиқ қўймоқчи. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.
Ушбу ҳаракат Шри Ланкада коронавирусдан вафот этган 19 та мусулмон шахсларнинг жасадларини мажбуран ёқиб юбориш реакциясига дуч келганидан кейин содир бўлди.
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг ташрифидан сўнг, Шри Ланка ҳукумати мажбурий куйдиришни тўхтатди. Коронавирусдан вафот этганларни узоқ оролга дафн этиш имкони яратиб берилди.
Бироқ бу ҳолат вазиятни юмшатмаган ва мамлакатда жиддий норозиликларни келтириб чиқарган.
Шри Ланкада бундан ташқари мусулмонларнинг никоҳ тўғрисидаги қонунига ўзгартириш киритилган. Унда юз пардаси тақиқланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши Шри Ланкада мамлакатда давом этаётган инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини диққат билан кузатиб боради.
Халқаро инқироз гуруҳининг катта маслаҳатчиси Алан Кинан ҳам Шри Ланкада мусулмонларга нисбатан камситиш кучайиб бораётганини таъкидлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Ислом.Уз