1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

9-03-2021, 11:42 549 Ўқиш режими + -
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги жамоаси Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг фарзанди Абдулбосит Мансуров вафоти муносабати билан Шайх ҳазратларининг барча оила аъзоларига ва қавму қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таборака ва  таоло марҳумни Ўз мағфиратига олиб, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини даргоҳига ҳусни мақбул айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! 

Марҳумнинг ортида қолган аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, ҳаммаларини умрларини узоқ тан-жонларини доимо офиятда қилсин. Бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилоят вакиллиги жамоаси