

Охирги йилларда Республикамизнинг аҳоласи орасида ички туризмни ривожлантиришга эътибор қаратилиб, бунинг учун барча шарт-шароитларлар муҳайё қилинмоқда.
Бугун Қарши шаҳар бош имом хатиби Аҳмаджон домла Бойқабилов бошчилигида Қарши шаҳридаги "Хонақоҳ" жомеъ масжидидан ўттиз нафар фуқароларимиз қуввати ислом бўлган Бухоро шаҳрига, ундан сўнг Ҳоразм вилоятига зиёрат туризмига жўнаб кетишди.
Аллоҳ сафарларини бехатар қилсин!
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати