1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (8-ҚИСМ)

15-03-2021, 17:06 402 Ўқиш режими + -

              
  Расулуллоҳ бу борада шундай деганлар: «Устозларингизга камтарлик қилинглар!» ( Табароний ривояти) .  «Эй  Аллоҳ олимга тобе бўлинмайдиган, ҳалим одамга ҳаё қилинмайдиган даврни менга кўрсатмагин». ( Имом Аҳмад). 
  «Одамлар орасида бўлганингда уларнинг  Аллоҳдан қўрқмаётганини билсанг, демак иш нозиклашиб қолибди деявер» ( Имом Аҳмад ривояти).
Ҳаё шариат ҳудудларида лозимдир. Масалан, бир кофирнинг сўзидан қўрқадиган одамни тирик одам дейилмайди. Куфр-ботил олдида ҳаёга ўрин йўқ. Адашган одамлар олдида ва ҳақиқат ғалабаси учун ҳаракат қилишда ҳам ҳаё учун ўрин йўқ.
   Мушриклар Исломга қаршилик қилишган эди. Чунки Ислом мушрикларнинг санамларини ҳақир санаган ва у санамлар бир дона пашшани яратишлари нарида турсин, агар пашша уларга ҳужум қилса у ҳужумдан ўзларини ҳимоя қилишга ҳам қодир бўла олмаслигини Ислом масхара қилиб гапирган эди. Шунда мушрикларнинг Исломга таъналари ва айблашлари: «Бизнинг олиҳаларимизни бундай масхара қилинишидан ҳаё қилмаймиз», деб гапиришлари бўлган. Бунга жавобан  Аллоҳ қуйидаги оятни нозил қилган:  "Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас. Иймон келтирганлар, албатта, у Роббиларидан келган ҳақлигини биладилар. Аммо куфр келтирганлар. Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилади, дейишади. У билан кўпчиликни залолатга кеткизади ва кўпчиликни ҳидоятга солади. У билан фақат фосиқларнигина залолатга кеткизади" (Бақара сураси, 26- оят.)
      Бут-санамларнинг бир дона пашшани яратишга ҳам ожизлигини ва ночор-нотовонлигини фош этиб  Аллоҳ таоло шундай дейди  « Аллоҳ ҳақиқатни айтишдан ҳаё қилмайди” ( Аҳзоб сураси, 53-оят).
Ҳақиқатни юзага чиқаришда мусулмон ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан ҳайиқмайди.
 

"Мусулмон хулқи" китобидан.