ЛИБОСИ БИЛАН ЖАМИЯТДАН АЖРАБ ТУРИШ ҲАҚИДА
4359
18-03-2021, 09:30
316
Ўқиш режими
+
-
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким дунёда шуҳрат либосини кийса, Аллоҳ қиёмат куни унга хорлик либосини кийдириб қўяди”.
Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари
Шарҳ: Шуҳрат либоси деганда урф одатдан ташқари кийимлар тушунилади. Шаҳар аҳлидан ажраб турадиган, қўл билан ишора қилинадиган кўринишда кийиниш тушунилади. Масалан, ўта узун ва ё ўта калта ва ҳоказо. Мўмин ўз юртида одамлар киядиган кийимларни кийиши керак (аврат сатр қилинса бас). Жамиятда кийими билан бошқалардан ажраб турган одам ўзига бино қўйган бўлади. У ўзини одамлардан бошқачаман, яхшироқман деб ҳисоблайди, одамлар ҳам уни бошқача, кўпчиликдан ажраб турадиган деб билишади ва ғийбат қилишади. Одамларнинг шу ғийбатига эса шуҳрат либоси сабаб бўлгани учун ўша либосни кийган одамнинг ўзи ҳам ғийбат гуноҳига шерик бўлади.
"Ал-одоб аш-шаръия" манзумасининг шарҳи, 432-бет.
Ботиржон Тожибоев