
Алхамдулиллахи Роббил оламин вассолату вассаламу ъала саййидина Мухаммадин ва аъла олихи ва сохбихи ажмаъин.
Динимизда зикр яъни Яратганни эсга олиш,Уни улуглаш,айбу нуксонлардан поклигини эътироф этиш энг афзал ибодат хисобланади. Зикр- калб озигидир.У Аллох таолога суюкли амаллардан булиб,узи осон булиб,куп савобларга,гунохларни кечирилишига,жаннатда юксак дарожотларга эришишга сабаб булади.Куръони аъзимда Аллох таоло мархамат килади: «Бас, мени ёд этингиз,(Мен хам) сизларни ёд этурман.Менга шукур килингиз,ношкурчилик килмангиз!» (Бакара сураси 152-оят).
Хадиси Кудусийда Аллох таоло: «Мени зикр этган кишининг сухбатдоши буламан» деб мархамат килган.
Росулуллох (соллоллоху аълайхи ва саллам) зикрни ахамияти хакида шундай мархамат килганлар.»Роббисини зикр киладиган ва зикр килмайдиганларнинг мисоли улик ва тирик кабидир»,деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Абу Хурайра (розияллоху анху)дан ривоят килинган хадисда Набий (саллоллоху алайхи васаллам): «Муфаррадлар(ёлгизланганлар)узиб кетишди»,дедилар.Сахобалар Муфаррадлар кимлар,эй Расулуллох?» дейишди. Узот Аллохни куп зикр килувчи эркаклар ва аёллар»,дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу хадиси шарифлардан аён булиб турибдики,зикр килмаган калблар улади.Бундай калбга эга танлар эса худди кабр каби булиб колади.Дуо ва зикр билан эса балолар даф булади,гам-ташвишлар арийди,мусибатлар енгиллашади иншаа Аллох.Буюк Роббимиз зикрлар билан зокирлар тилини зийнатлаган.Зокир Аллохдан узгадан куркмайди ва узгага рагбат хам килмайди.Зикр банда билан Роббиси уртасидаги очик эшикдир.Уни факат банданинг узи гафлати билан епиб куйиши мумкин экан.
Абу Дардо (розияллоху анху)Росулуллох (саллоллоху алайхи васаллам)дан ривоят килган ушбу хадисда: Сизларга амаллар ичида даражангизни юкорига кутарувчи,олтину кумуш садака килгандан хам яхширок,душманингизни кувиб солиб улдирганингиздан хам ва узингизни буйнингиз кисилиб шахид булганингиздан хам яхширок бир амални хабарини берайинми?» деганларида,сахобалар хайратланиб: Эй Росулуллох у кайси амал экан дейишди. Росулуллох (саллоллоху алайхи васаллам): «Аллохни зикри»,деб жавоб бердилар.(Имом Ахмад ва Термизий ривоятлари). Шундай экан савоб жихатидан зикрга тенг келадиган амал йук.
Тобиъинлардан булмиш Хасан Басрий (рохимахуллох) хазратлари айтадилар: Халоватни уч нарсадан кидиринг: номоздан,зикрдан,ва Куръон тиловатидан.Агар шу учаласидан халоват топмасангиз,билинки,эшик ёпилибди. Аллохни куп зикр килиш нифокдан холилик,хавойи нафс асирлигидан озодлик, бандани Роббисининг розилигига, унга тайёрлаб куйган неъматларига элтувчи куприкдир».
Суюкли Пайгамбаримиз (саллоллоху алайхи васаллам) мусулмон киши хар куни тонгда,кеч кирганда,умуман хар бир холатда айтиб юриши учун зикрлар ва дуоларни ургатганлар.Ушбу зикрларни канда килмаган банда улуг ажру савобларга эришади,хаётида халоват топади,шайтоннинг ва нафснинг,ёмонларнинг шарридан узок булади,жаннатда юксак дарожотларга эришади иншаа Аллох. Шундай экан азизлар дуо ва зикрларимизда Ватанимиз равнаки ва келажагимизни обод булишини хам эслаб дуо килайлик.
Карши шахар
Киличбек Кургонча жомеъ масжиди
имом-хатиби:
Р.Райхонов.