1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЛУҒЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ!

18-03-2021, 16:12 385 Ўқиш режими + -

УЛУҒЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ!

Ҳижрий 51 йил (ёки шунга яқин давр).
Буюк тобеин, Муҳаммад ибн Сирин (р.а) айтади:«Бир куни ҳажда Каъбани тавоф қилиб, мақоми Иброҳимга келиб, дуо қилаётган эдим, ёнимдаги кишининг:«Эй Роббим! Менга рахм қил! Лекин менинг гуноҳимни кечирасан деб билмайман» деб  айтаётган дуосини эшитдим. Шунда мен:
- Ҳой ноумид банда! Нега ноумид бўлиб дуо қилаяпсан?-дедим. У эса менга:
- Сен билмайсан, мен жуда оғир Гуноҳ қилганман - деди. Мен унга:
- Қандай оғир гуноҳ қилгансан? - дедим. У
- ҳижрий 35 йили, 3-халифа, Усмон ибн Аффон (р.а) ни шаҳид қилинишидан олдин, ўзимга сўз бериб:«Агар Усмон ибн Аффон билан юзма-юз кўришиб қолсам, унинг юзига бир тарсаки ураман» деб қасам ичдим. Кейин Усмон (р.а) ўлдирилди. Ҳамма бир-бир кириб, таъзия билдириб чиқишар эди. Мен ҳам навбатга туриб, гўёки таъзия билдирадиган кишидек, Усмон (р.а)нинг уйига кирдим. Ёнимдагилар хонадан чиқиши билан Усмон (р.а)нинг юзини очиб, юзига БИР ТАРСАКИ уриб, яна ёпиб, чиқиб кетдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан урган ўнг қўлим худди чала ёнган ходадай бўлиб қуриб қолди» деб менга ўнг қўлини кўрсатди. Ҳақиқатдан қўли чала куйган ёғоч каби қуриб қолган эди» деган!

Расулжон Тошпулатов