Президентимиз Мурожаатномасига имом-хатиблар муносабати.
2020 йил 25 январь куни ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллигида имом-хатиблар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасини катта экран орқали қайтадан томоша қилиб, уни таҳлил этиш учун йиғилдилар.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим. Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатларида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ҳақида гапирдилар. Давлатимиз раҳбарининг мурожаатларида ушбу йилда улуғ мутафаккирлар ҳаёти ва илмий меросига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Муҳаддислар имоми Имом Бухорий, ақида илми алломаси Абу Мансур Мотуридий, улуғ мутасаввиф Баҳоуддин Нақшбанд номи билан боғлиқ халқаро миқёсдаги тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида маълум қилдилар. Президентимизнинг нутқлари менда катта қизиқиш уйғотди” дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари Норқўчқоров Ражабали.

ЎМИ Қашқадарё вилояти матбуот хизмати