Кафтдаги рақамлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Баъзида “Аллоҳ таолонинг борлигига шак қилувчи кишиларга Аллоҳ Ўзининг мўжизасини кўрсатса эди” дейдиган кишиларни ҳам учратиб қоламиз. Борлиқда Аллоҳнинг мўжизасини қидириш эмас, балки мўжиза бўлмаган нарсани қидириш мушкилроқдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
سنريهم آياتنا في الآفاق وفي أنفسهم حتى يتبين لهم أنه الحق
“Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги(яъни, ўз вужудларидаги) оят(яъни, бизнинг борлигимизга далолат қиладиган белги)ларимизни кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин...” (Фуссилат сураси, 53 оят)
Бугунги замон муфассирларимиз ёзишган тафсирлардан шу нарса маълум бўладики, бу оятда Аллоҳ таоло атроф-уфқларда ҳам, инсон вужудида ҳам Ўзининг борлигига далолат қиладиган оят-мўжизаларни кўрсатишини таъкидламоқда.
Инсон вужудида кўрсатилган мўжизалардан бири ҳамма инсон ҳар куни кўзи тушадиган, лекин кўпчилик бехабар бўлган бир мўъжиза ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз. У ҳам бўлса инсоннинг икки кафтидир. Ҳамма инсоннинг икки кафтида юқоридаги расмда кўрсатилган шакл бўлади. Инсонниг ўнг кафтида арабча 18 рақамининг шакли бўлиб, чап қўлда эса арабча 81 рақамининг шакли акс этган. Ҳар бир нарса жуфт яратилганидек, сонларни ҳисоблашда ҳам манфий ва мусбатлар мавжуд. Шунга кўра, 81+18 ни қўшсак 99 рақами ҳосил бўлади.
99 рақами гапирилганда мусулмонлар беихтиёр Аллоҳ таолонинг 99 исмини эслайдилар. Аллоҳнинг 99 исми сифатларининг барчаси “Ла илаҳа иллоллоҳ” (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ)лигига далолат қилади. Энди 81-18ни айирсак 63 рақами ҳосил бўлади. 63 рақами тилга олинганида эса муъмин-мусулмонлар Муҳаммад алайҳис саломнинг муборак ёшларини эслайдилар. Муҳаммад алайҳис салом эса Аллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридирлар.
Демак, инсонларнинг кафтлари рақамлар орқали туну-кун Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ деб туради.
Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими