1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АҚШ: СЕНАТОРЛАР ОЛДИДА ТИЛОВАТ ҚИЛИНДИ

1-04-2021, 17:52 14 Ўқиш режими + -

АҚШнинг Оклахома штатидаги мусулмонлар тарихий воқеа содир бўлди: имом штат Сенати йиғилиши бошланишидан олдин Қуръони каримни тиловат қилиб берди.
Имом Имод Иншасси Оклахома тарихида давлат қонун чиқарувчиларига Аллоҳнинг муқаддас Каломини ўқиган биринчи мусулмонлар имоми бўлди.
Имом Иншасси 2017 йилда Сенат йиғилишида иштирок этиш учун ариза берган, аммо тушунтиришсиз рад этилган эди. Черков ходимларининг сенат йиғилишида иштирок этиш қоидалари ўзгартирилгандан сўнг, христиан бўлмаган руҳонийларга ҳам сенаторларнинг йиғилишларида қатнашиш имконияти берилди.
Ёмон ниятли кишиларига дуч келмаслик ва масъулиятли нутққа руҳий тайёргарлик кўриш учун имом Иншасси Сенатга 2 соат олдин келган. Қуръондан бир неча оятни ўқиб бўлгач, сенаторлар мусулмонлар етакчисига яқинлашиб, уни қўллаб-қувватлаганлар.

Азон.Уз