1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЙҚУ ВАҚТИДАГИ БИЗ БИЛМАГАН АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ

5-04-2021, 16:32 1 203 Ўқиш режими + -
Биз ҳаётимизнинг кўп қисмини уйқу билан ўтказишимиз барчамизга маълум. Лекин уйқу фақат ором олиш учун деб ўйлаймиз. Аммо уйқу жараёнида инсон ўзи билмаган ҳолатда ҳаракатланиши ёки ҳаракат қилмасдан бир меъёрда ухлаши, уйқу вақтида ҳам қулоқларнинг эшитиб туриши, буларнинг барчасини ўзига хос хислати бордир.
Бу борада Ислом динимизда ажойиб маълумотлар бериб ўтилган. Жумладан Қуръоннинг “Каҳф” сураси, 18-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ухлоқ бўлсалар-да, уларни уйғоқ, деб ўйлардинг. Биз уларни ўнг томон, сўл томонга айлантириб турардик. Уларнинг ити эса, остонада икки олд оёқларини узатиб ётарди. Агар уларни кўриб қолсангиз, даҳшатга тушиб, улардан юз ўгириб қочиб кетган бўлур эдингиз”. Бу оят уч юз йил уйқуда ётган ғордаги ҳамроҳларни назарда тутмоқда.
Бундан ташқари, Аллоҳ уларнинг таналарини чап ва ўнг томонга ўгириб турганини ҳам ваҳий қилади. Бунинг замирида ётган буюк донолик фақат яқин йиллар ичидагина кашф қилинди. Узоқ вақт бир хил ҳолатда ётадиган одамлар, улар ётадиган томон юзасига тегиб турган тана қисмларида қон айланиши қийинчилиги, жароҳатлар ва қоннинг қуюлиб қолиши каби жиддий муаммоларга дуч келишади. Юзага келадиган жароҳатлар “ётоқ жароҳатлари” ёки “босим жароҳатлари” сифатида маълум. Бирор киши узоқ вақт қўзғалмасдан ётса, тананинг ўша қисмидаги доимий босим туфайли қон томирлари сиқилиб қолади ва улар умуман ёпилиб қолиши мумкин. Натижада, қон орқали ташиладиган кислород ва бошқа озиқлар терига етиб бормайди, бунинг оқибатида тери нобуд бўла бошлайди. Бу танада жароҳатларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Ушбу жароҳатлар даволанмаса, ёғ ва мушаклар ҳам нобуд бўлишига олиб келади. Тери ёки тўқима остида шаклланадиган бундай жароҳатлар даволанмаса, улар катталашиши, агар уларга инфекция тушгудек бўлса, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу босимни камайтириш мақсадида беморнинг ётган ҳолатини ҳар 15 дақиқада ўзгартириб туриш мақсадга мувофиқдир. Ўзларини қўзғата олмайдиган беморларга эса махсус қаров керак. Улар ҳар 2 соатда бошқа одамлар томонидан қўзғатиб турилиши лозим. Фақатгина сўнгги асрда кашф қилинган бу тиббий далилларнинг Қуръонда назарда тутилганлиги ундаги мўъжизалардан биридир. Шунингдек биз уйқу жараёнида кам ҳаракат қилишимизнинг ҳам ўзига хос хусусияти бордир. Бу ҳақда Қуръоннинг “Анъом” сураси, 96-оятида шундай дейилади:
“У тонг шафағи билан (осмонни) булгувчидир ва тунни ором олиш вақти, Қуёш ва Ойни эса вақт ҳисобини юритиш воситаси қилиб белгиловчидир...”
Юқоридаги оятнинг аслида учрайдиган арабча “сакан” сўзи “тиним, ором, дам олиш вақти, танаффус учун пайт” каби маʼноларни англатади. Аллоҳ томонидан қайд этилганидек, тун инсонлар дам оладиган пайтдир. Тунда танада ишлаб чиқиладиган мелатонин гормони одамларнинг жисмоний ҳаракатларини сусайтириш, уларни мудроқ ва чарчоқ бостириш ҳамда уларнинг мияларини тинчлантирувчи табиий восита вазифасини бажариш орқали танани уйқуга тайёрлайди. Уйқу мобайнида юрак уриши ва нафас олиш ритми секинлашади ҳамда қон босими пасаяди. Эрталаб гормонларнинг ишлаб чиқилиши тўхтайди ва тана уйғонишга киришади. Шунингдек, уйқу тананинг мушак ва тўқималарига тикланиб олишга ҳамда танага эски ёки ўлган ҳужайраларни янгилашга имкон беради. Уйқу даврида энергия сарфи камаяди ва тана тун бўйи энергия тўплайди. Иммун системаси учун муҳим бўлган қатор кимёвий моддалар ва ўстирувчи гормонлар ҳам уйқу пайтида ажралиб чиқади.
Агар одамлар етарли даражада ухламасалар, бу иммун системасига бирданига салбий таъсир кўрсатади ва тана касалликка кўпроқ мойил бўлиб қолади. Агар одамлар икки кеча ухлай олмасалар, улар фикрни бир жойга жамлашда қийналадилар ҳамда улар кўпроқ хато қила бошлайдилар. Агарда уч кеча уйқудан маҳрум бўлсалар, улар алаҳсирай бошлайдилар ва мантиқан фикрлай олмайдилар.Тун нафақат инсонлар учун, балки бошқа тирик жонзотлар учун ҳам ором олиш пайтидир. Аллоҳ томонидан оятда “тунни ором олиш вақти”, деб таърифланган бу ҳолат кўз билан кузатиб бўлмас ҳақиқатни назарда тутади: кундузги пайт содир этиладиган кўплаб фаолиятлар сусаяди ва тун мобайнида дам олади.
Ўсимликларда, мисол учун, барглардаги терлаш ва фотосинтез Қуёш чиқиши билан кўпая бошлайди. Тушдан сўнг эса вазият аксинча тус олади. Бошқача қилиб айтганда, фотосинтез сусаяди ва температура кўтарилган сари терлаш тезлашиши туфайли нафас олиш кўпаяди. Тунги пайтда температура пасайиши сабабли, терлаш ҳам сусаяди ва ўсимлик дам олади. Агарда бир кечалик тун бўлмай қолганида эди, кўпчилик ўсимликлар нобуд бўлган бўлар эди. Мана шу нуқтаи назардан, тун ўсимликлар учун, худди инсонлар учун бўлгани каби, дам ва қайта тетикланишни англатади. Шу билан бир қаторда уйқу жараёнида қулоқларимизнинг ҳам эшитиб туриши Аллоҳнинг мўъжизаларидан биридир.
“Бас, (ўша) ғорда бир неча йил уларнинг қулоқларини муҳрлаб қўйдик”, дейилади “Каҳф” сурасининг 11-оятида. Қуръондаги “Биз уларнинг қулоқларини муҳрлаб қўйдик” деган жумланинг араб тилидаги асли “зороба” феълидир. Бу “Биз уларни ухлатиб қўйдик” деган мажозий маънога эга. Қулоқларни назарда тутиб ишлатилган зороба “қулоқларнинг эшитишига тўсқинлик қилмоқ” деган маънони англатади. Бу ерда фақатгина эшитиш қобилиятининг қайд этилганлиги жуда аҳамиятлидир. Киши ухлаётганда ишлаб турадиган ягона сезги органи бу қулоқ эканлиги олимлар томонидан кашф этилган. Шунинг учун ҳам уйғонишимиз учун биз соатдан фойдаланамиз.
“Биз уларнинг қулоқларини муҳрлаб қўйдик” жумласидаги донолик шундаки, Аллоҳ мазкур ёш йигитларнинг эшитишини бекитиб қўйган ва шу сабабдан ҳам улар кўп йиллар уйқу оғушида қолган бўлса ажаб эмас. Бу каби биз билмаган, аммо Аллоҳ инсонлар фойдаси учун яратиб қўйган мўъжизалар жуда кўп. Буларни тафаккур қилиш керак халос.


Азон.уз