1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миллионларингиз ўзингизга сийлов

5-04-2021, 17:45 24 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз ўқувчи, салибчиларга Фаластиннинг бир қарич ерини ҳам беришдан бош тортган, тарих тажовузкорлари томонидан ёмонотлиқ қилинган — Усмонийлар халифасининг улуғ султонларидан бўлган Абдулҳамид II ҳақида тўхталамиз.
«Мен жаноб Герцлга бу ҳақда бошқа ўйламасликни маслаҳат бераман. Фаластин менинг шахсий ерим эмас. У — бутун мусулмонлар диёри. Менинг боболарим бу ер учун юз йиллаб курашиб, унинг тупроғи мусулмонларнинг қони билан суғорилган. Яҳудийларга тилагим: «Миллионларингиз ўзингизга сийлов». Агар Усмонийлар халифалиги қачонлардир қулайдиган бўлса, шунда сизлар уни бепул оласизлар. Бироқ мен ҳаёт эканман, Аллоҳга қасамки, мен учун танамга ханжар санчилгани, Фаластинни Ислом ўлкасидан ажралиб қолишига қараганда яхшироқ».

Мусулмонлар хизматчиси Абдулҳамид II

Кастилия католиклари Андалусияни тўлиқ эгаллаб олганларида, яҳудийларни Испаниядаги экстремист христианлардан фақат мусулмонлар қутқариб қолишган. Бундан ташқари, европалик христианлар яҳудийларни римликлар билан ўзаро тил бириктириб, христианларга қарши чиққан деган айблов билан уларни Европанинг бошқа ўлкаларидан ҳам қувиб чиқаришганда Усмонийлар халифалиги уларни қабул қилган. Европада турли даврларда яҳудийларга қарши оммавий қирғинлар бўлиб турган. У пайтда мусулмонлар ўзлари билан яшаган бошқа халқ вакилларига ҳам яхши муносабатда бўлганлар. Бу борада Пайғамбар алайҳиссаломдан ўрнак олганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сабоқлари Андалусиядаги Ислом ўлкасида яҳудийлар ва христианлар, мусулмонлар билан тинч-тотув яшаганлари бунга яққол мисолдир.
Шунингдек, Европадан қочган яҳудийларни Усмоний мусулмонлари яхши қабул қилиб, уларга чиройли муомала қилишган. Усмонийлар уларга ҳозирги Грециянинг Салоники шаҳридан ер ажратиб берган. У пайтда бу шаҳар Усмонийларга тегишли эди. Шунда яҳудийлар Усмонийлар халифалигининг ҳимояси остида тинч ҳаёт кечирганлар. Бироқ бу кўрнамаклар христианларнинг қирғинидан қочиб қутула олмаган бир пайтда уйига олиб келиб меҳмон қилган бу ўлкага қарши бош кўтарганлар!
Баъзи яҳудийлар Исломни қабул қилганини ошкор қилганлар. Улар тарихда «дўнме» (ўзгарган ёки муртадлар) номи билан танилган. Булар мусулмонлар билан иноқ яшаб, баъзилари давлатнинг юқори лавозимигача кўтарилишган. 19 асрнинг охирларида Усмонийларнинг юлдузи сўна бошлаганда, дўнме яҳудийлари халифаликни йўқ қилиш мақсадида, миллатчи турклар ва бошқа кучлар билан иттифоқ тузадилар. Аммо халифа Абдулҳамид II нинг ҳукуматга келиши билан уларнинг ниятлари амалга ошмай қолади. Усмонийлар империясининг иқтисодий аҳволи оғирлашган бир пайтда сионистлар ҳаракатининг раҳнамоси Теодор Герцл Усмонийлар халифасига яҳудийларни Фаластинга кўчиб келиб, ўша ерда қарор топишлари учун ер ажратиб беришини сўраб, 150 миллион фунт стерлинг таклиф қилади. Лекин Усмонийлар зурриёти Абдулҳамид II бу таклифни қатъиян рад этади. Ундан кейин дунёвий авторитар ва миллий ғояларга чақириб, Ислом тамойилларига қарши курашган «Ёш турклар» сиёсий ташкилоти ташкил қилинади. Сўнгра юқори мартабали амалдорлар бирлашиб, «Бирлик ва тараққиёт» қўмитасига асос соладилар. Бу «Ёш турклар» ҳаракатининг ҳарбий қаноти қатор тузилган. Бу партия 1909 йили давлатда исён кўтариб, Абдулҳамид II ни тахтдан қулатишади. Сўнгра улар бир пайтлар Европадан қочиб келган яҳудийларни жойлаштирган Салоники шаҳрига халифани сургун қилишади. Абдулҳамид II ўша жойда, 1918 йили 10 февраль куни вафот этади. Лекин Ислом халифаси ўзи таълим олган бир шайхга исёнчи сионистлар инқилоби ҳақида яширин нома йўллашга муваффақ бўлган.
Барчамизга маълумки, султон Абдулҳамид II тахтдан қулатилгандан сўнг Камол Отатурк деган генерел пайдо бўлади. Бу одам ҳақида тарихда ҳар хил ихтилофли маълумотлар мавжуд.


Манба: «Ислом умматининг 100 буюк шахси»

Хуршид Маъруф тайёрлади


 islom.uz