1445 йил 07 Зулқаъда | 2024 йил 14 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:53
Sunrise
05:25
Dhuhr
12:33
Asr
17:34
Maghrib
19:42
Isha
21:14


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЭРДОҒАН ИСЛОМ МЕГАБАНКИ ОЧИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

9-04-2021, 11:27 220 Ўқиш режими + -
Анқара ислом дунёсида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Саккизта ривожланаётган мусулмонлар мамлакатлар иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларининг 10-саммитида айтиб ўтди.
Туркия президенти «мусулмон давлатлар саккизлиги» давр талаблари асосида такомиллашиб бориши кераклигини айтди.
«Бизнинг ташкилот лойиҳаларни амалга ошириш ва аниқ мақсадларга эришишга йўналтирилган тузилишга айланиши керак. Қарорларни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш учун чоралар кўришимиз зарур», – деди у.
Президент Эрдоған фаолияти ислом молия институтлари ликвидлигини таъминлашга ҳамда мусулмон мамлакатларда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратиладиган ислом мегабанкини очиш таклифини билдирди. «Ушбу мегабанк онлайн платформада иш олиб бориши ва ислом дунёсининг ўсиб бораётган молиявий эҳтиёжларини қоплаши мумкин», – деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдоған «мусулмон давлатлар саккизлиги»ни зулм ва қашшоқликка қарши курашаётган Фаластин, Аракан, Яман ва суриялик қочқинларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
«Мусулмон давлатлар саккизлиги» 1997 йил 15 июнда ташкил этилган. Унга Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия аъзо.




Азон.уз