1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ВА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ

9-04-2021, 11:31 257 Ўқиш режими + -
Коронавирус ҳолатлари янада кўпайиб кетишидан хавотир олган араб давлатлари Рамазон ойида профилактика чораларини кучайтирмоқчи. “Ал-Арабия” телеканалининг хабар беришича, Саудия Арабистони масжидларида саҳарлик ва ифторликлар ўтазиш тақиқланиши мумкин. Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубайда масжидга борганлар ниқоб тақиши шарт, таровиҳ намози ўқиш учун кўпи билан 30 дақиқа вақт берилади.
Миср соғлиқни сақлаш вазири Хейл Зайд Рамазон ойида қариндошлар ва дўстлар орасида борди-келдини тўхтатиб туришни сўради. Шунингдек, у одамларни масжидда намоз ўқиётганда оралиқ масофани сақлашга, масжидга ўз жойнамози билан боришга ва бошқалар билан қўл бериб сўрашмасликка чақирди.
Ўмонда Рамазон ойида дўконлар, дўконлар ва савдо марказлари ёпиқ бўлади. Соат 21:00 дан 04:00 гача комендант соати давом этади.
Марокашда 20:00 дан 06:00 гача амалда бўлган комендантлик соати Рамазонда ҳам давом этади.

Азон.уз