1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БАА 20 МАМЛАКАТДА ТАОМ ТАРҚАТЯПТИ

14-04-2021, 18:32 235 Ўқиш режими + -
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум “100 миллион порция таом” хайрия кампанияси бошланганини эълон қилди. Кампания доирасида Рамазон ойи давомида Яқин Шарқдаги йигирма мамлакатда эҳтиёжмандларга таом тарқатилади.
“Кампания ирқи, дини ёки миллатидан қатъи назар, аҳолининг энг ҳимоясиз қатламига ёрдам кўрсатиш бўйича БААнинг гуманитар тамойилларини акс эттиради”, – дейилади БАА бош вазири матбуот хизмати хабарида. Акцияни Озиқ-овқат банки минтақавий тармоғи ва БМТнинг Озиқ-овқат дастури қўллаб-қувватлади.
БАА ҳукуматининг ушбу ташаббуси ўтган йилги “10 миллион порция таом” акциясининг давоми бўлди. 2020 йилда хайрия минтақа бўйлаб ўтказилган ва коронавирус пандемияси натижасида қийналиб қолганларга кўмак берилган эди.


Азон.уз