1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТЕРРОРИЗМ ТУШУНЧАСИ (1-ҚИСМ)

16-04-2021, 10:51 1 553 Ўқиш режими + -
Терроризм – жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У яширин (конспиратив) руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Террорчи уюшмалар оммавий бўла олмагани учун ҳам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.
Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири бундай ҳаракат тарафдорларининг «зўрлик давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишни осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади», деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишларида яққол кўринади. Терроризмнинг яна бир хусусияти ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга интилишда кўринади. Бундай сиёсий масалалар ўз навбатида ҳудудий, этник, диний ёки бошқа шаклу шамойил касб этиши мумкин. Маълумотларга кўра, 2000-2006-йиллар орасида дунёнинг 112 мамлакатида 14 минг 934 та террорчилик амалиёти содир этилган. Уларнинг мутлақ кўпчилиги Ер юзининг турли минтақаларида жойлашган, ўзига хос этник, диний ёки бошқа шаклдаги муаммолар мавжудлиги билан ажралиб турадиган Ироқ (4606), Иорданнинг ғарбий қирғоғи (1927), Колумбия (1135), Испания (732), Таиланд (619), Афғонистон (591), Ҳиндистон (509), Покистон (504), Туркия (477), Исроил (463), Франция (446), Непал (379), Россия (284), Греция (230), Филиппин (213), Индонезия (197), Шри-Ланка (131), Италия (125) ва Бангладеш (111) ҳудудларида амалга оширилгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.


https://t.me/Sof_aqida_uz