МЬЯНМА РЕСПУБЛИКАСИ
4565
17-04-2021, 11:48
414
Ўқиш режими
+
-
Мъянма Республикаси –Жануби-шарқий Осиёда, Ҳинди-хитой ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони -678,5 км2. Аҳолиси 42 миллион киши. Пйтахти-Янгон шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 маъмурий ҳудудга бўлинади.
Давлат тузуми-республика. Конституцияга биноан, давлат бошлиғи-президент, қонун чиқарувчи ҳокимият-Миллат мажлиси; ижро ҳокимияти ҳукумат зиммасида.
Табиати. Мъянма-тоғли мамлакат. Энг баланд жойи 5881 метр(Кхакаборази тоғи) шарқида Шан тоғи ва унинг денгиз бўйигача чўзилган тизмалари, ғарбида Ракхайн(Аракан-Йома), Паткай ва бошқа тизмалари бор.
Йирик шаҳарлари: Янгон, Мандалай, Моламьян. Мьянма 1948 йилдан бери БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик муносабатлари 2001 йил февралда ўрнатилган. 
Аҳолиси: Мъянма-кўп миллатли мамлакат. Мамлакатда 76 га яқин миллат ва элат бор. Мьянмада (бирмаликлар) карен, шан, чин, качин, мон ва бошқа халқлар яшайди. Ҳиндлар, хитойлар, европаликлар (асосан, инглизлар) ҳам бор.
Расмий тили-мъянма тили. Диндорлари, асосан буддавийлар (70 фоиз), мусулмон, ҳинду, нароний жамоалари ҳам бор.
Мьянмада мусулмонлар сони 2,3 миллион зиёд. Мамлакат аҳолисининг 4,3 фоизини ташкил қилади. Шундан роҳинжа мусулмонлари 1 миллион нафардан ортиқ.
Мьянманинг шимоли-ғарбидаги Ракхайн штатида мусулмон-роҳинжаларга қарши зўравонликлар кузатилган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил мобайнида мазкур минтақадаги 120 минг одам тазйиқлар туфайли ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга кўчиб кетишган мажбур бўлган.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти баёнотида Мьянма давом этаётган мантиқсиз воқеаларга нисбатан ўз ёндашувини билдириб, мамлакатдан роҳинжа-мусулмонларининг қувилиши, уларни ўлдирилиши билан қўрқитиш, ўз ерларида яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жиноят экани таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, Мьянманинг Аракан вилоятида табиий бойликларнинг жуда катта ерости захираси мавжуд. Айнан роҳинжа аҳолиси яшайдиган ҳудудда 1,2 триллион куб метр табий газ ва 2,1 миллиард баррель нефть конлари борлиги тахмин қилинмоқда. Бу эса минтақада давом этаётган можараларнинг асл сабабини илғашга имкон беради.
Ўзбекистон ҳукумати Мьянмадаги ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириб, 2017 йил 18 сентябрь куни зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг Даккадаги миллий бош қароргоҳига етказиб берган. Бу инсонпарварлик ёрдами Бангладешда бўлиб турган 50 мингдан ортиқ қочоқ эҳтиёжини қондиришга хизмат қилган.
(Ҳидоят журналининг 3-сон (2021)идан олинди)