1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Азрақия фирқаси

27-01-2020, 19:22 502 Ўқиш режими + -

Азрақия фирқаси


Азрақия: Мутаассиблик[1] ғоялари ва амалиёти ривожида Нофиъ ибн Азрақ (ваф. 66/685 й.) томонидан асос солинган, энг муросасиз ва шафқатсиз жамоа номини олган - азрақийлар оқими алоҳида ўрин эгаллайди. Азрақийлар гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилган барча мусулмонларни кофир, уларнинг таълимотига қўшилмаган кишиларга қарши жиҳод эълон қилиш, ҳаттоки, қария, аёл ва болаларнинг қонини тўкишни ҳалол, деб билганлар.

Ҳасан ибн Ашраф шундай деб айтганини эшитдим: «Азрақийлар наздида, бирон кишини мўмин деб айта олмаймиз. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этдилар. У зот бизнинг сўзда, амалда ва виждонда далилимиз бўлган эдилар. Икки имом (Абу Бакр ва Умар (р.а.)лар)дан кейин уммат бир-бири билан ихтилоф қилди. Азрақийлар бу икки халифани ҳақ ҳисоблаганларни таъқиб қилдилар. Кимки бу даъвони хато деб билган бўлса, уни ўлдирдилар». Азрақийлар имон амалсиз фақат сўздан иборатлигини таъкидладилар. Шунинг учун Қибла[2] аҳлини кофирга чиқариб, ўзларигагина эргашган инсонларни мўмин санадилар. Саид ибн Жаҳондан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Абу Авфий айтади: «Аллоҳ таоло азрақийларни лаънатлади ва Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Албатта улар дўзах итларидир», - дедилар».

Азрақийлар Аллоҳнинг амрига қарши ҳукм чиқарди. Улар: «Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизнинг сўзда, амалда ва ички кечин- маларимизда далилимиз бўлдилар», - дейдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг фармонлари мўминларнинг ички дунёси эмас, балки кофирлар учун далил бўлиши керак. У зот инсонларга имонни фақат сўз билан зоҳиран қабул қилишни буюрганлар. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): «Эй, китоб аҳли (яҳудийлар ва насронийлар), биз билан сизнинг ўртамизда (аҳамияти) баробар бўлган бир сўзга келингиз ...» (Оли Имрон, 64); «...Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: «Мўмин эмассан», - демангиз!...» (Нисо, 94).

Ўзидан бошқаларни кофирликда айблаш ислом дини таълимотига зид экани Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадислари ва уламоларнинг асарларида қуйидагича берилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Агар бир киши ўз биродарига: «Эй кофир» деса, иккисидан бири ўшандай (яъни кофир) бўлади».

Ибн Нажим айтадилар: «Агар бу масалада кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демасликучун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизини кўйиб, ўша бир далилни олиш керак. Аммо динда ҳаддан ошиб ғулуга кетганлар бумасалада «мўмин дейиш учун тўқсон тўкҳизта далил бўлса-ю, кофир дейиш учун биргина далил бўлса, тўқсон тўкҳизни куйиб, ўша бир далилни олиш керак», дейишга бориб етдилар. Бу эса, барча исломий мазҳаблар ва уламоларнинг тутган йўлига тескаридир».

Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Агар к,алб зулмга мойил бўлса, золимларни яхши кўради. Қайси тоифани яхши кўрса, улар жумласидан бўлади. Агар к,алб Ҳақҳа ва унга эргашганларга мойил бўлса, уларга дўст бўлади».

Жалолиддин Суютий айтадилар: «Мусулмонни кофирликда айблаган одам уни ўлдирган билан баробадир».

 

Айдарбек Тулепов. 

 

Ислом ва ақидапараст оқимлар


[1] Мутаассиблик - ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. Мутаассибликка йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда барқарорликни бузишга уринади Инсоният тарихида мутаассибликдан ғаразли мақсадларда кўп фойдаланилган Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий сиёсий ва иқтисодий муаммоларнинг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради.

[2] Қибла - Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Каъба, Байтуллоҳ Масжиди ҳаром каби номлар билан аталувчи муқаддас бир бино бўлиб, у ер юзидаги барча мусулмонларнинг қибласидир. Яъни ибодат қилганда юзини қаратадиган томон шу марказ ҳисобланади. Каъба номларининг маънолари қуйидагича: 1. Каъба - баландлик, дўнглик, Ернинг энг баланд жойи. 2.Байтуллоҳ - Аллоҳнинг «уйи». 3. Масжиди ҳаром - уруш, жанжал ва фисқу фасод ишлари унда ва атрофида ҳаром қилинган масжид. 4. Байтул- атиқ - қадимий уй. 5. Қибла - юз ўгириладиган жиҳат, томон.