1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БУ МЕН УЧУН ЖУДА ОҒРИҚЛИК МАВЗУ (1-қисм)

2-05-2021, 11:17 37 Ўқиш режими + -


     AzonTV онлайн телеканалидаги “Динда саволим бор” кўрсатувида устоз Мубашшир Аҳмад билан “Мусулмонлар биродардир” мавзусида суҳбат ўтказилган эди. Сайтимизда мазкур суҳбатдан бериб боришни лозим топдик.
– Мусулмонлар, ислом учун биродарлик масаласи қанчалар муҳимлиги, исломда биродарлик тушунчаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз.
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Бу мавзу мен учун ўта оғриқли мавзудир.
Оғриқли мавзу, деганим мен ёшликдан Намангандаги “Гумбаз масжид” ёнида ўсиб-улғайганман. Саксон тўққиз-тўқсонинчи йилларда бу масжид катта фаолият юритган. Ҳозирги ибора билан айтадиган бўлсак, “салафийлар” фаолият юритган масжид ҳисобланади. Лекин биз мазҳабни қаттиқ ушлаган устозларда ўқиганлигимиз учун ўта зиддиятли ҳолатга тушиб қолганмиз. Бир томонда “Қуръон”, “суннат” деб гапиряпти, иккинчи томон “Қуръон ва суннатга асосланган мазҳаб” деб гапиряпти. Лекин ўзаро бир-бирини тушуниш йўқ. Жудаям бир хунук ҳолатлар юзага келган ўша пайтлар. Ҳатто мусулмонлар бир-бирини ўлдиришгача яқин ҳолатлар юзага келган. Сабаби ўша бир масжиддан иккинчи масжидга юриш қилинаётган пайтда ўртада жанжал чиқиши мумкин бўлган ҳолатни ҳисобга олиб туриб, қандайдир совуқ қуроллар билан қуролланган, деган миш-мишлар тарқатилган. Шунга ўхшаш хунук вазиятларга гувоҳ бўлган мен – ўн беш, ўн олти ёшли йигит жудаям қаттиқ изтиробга тушардим. Баъзида кечалари йиғлар эдим. Мен бирлигимиз йўқлиги учун ёмон аҳволда эканлигимизни тушунмас эдим. Лекин ҳолатнинг ўзи менга жуда ҳам оғир таъсир қилаверар эди. Чунки менинг учун мусулмонларни бирлиги, мусулмонларни иттифоқи, мусулмонлар бир-бирини севиши, мусулмонларнинг ухуввати, биродар эканлиги жудаям муҳим масала бўлганлиги учун мен бунга ачинардим. Мана шу – мусулмонлар ўртасида иттифоқ йўқлиги ва ихтилофларимиз бошимизга қанча мусибатлар солганини, агар ҳозирги авлод билмаса-да, аммо ўша даврда яшаган инсонлар билади. Мусулмонларни бирлиги, кучига путур етди. Қанчалик бошимизга мусибат тушди. Аллоҳ таоло бизга шунинг ортидан мусибатлар, синовлар юборди. Бу нарса, мусулмонларнинг тарқоқлиги, бўлиниши мени жуда изтиробга солади. Бундай ихтилофлар бир вақтлар хонликлар даврларида бўлгани бизга ўрнак бўлмадими?! Ўша даврда иттифоқсизлик натижасида бутун бошли учта хонлик йўқ бўлиб кетди, буларнинг барчаси мусулмонларнинг иттифоқ бўлмаганлигидандир. Энди мустақилликнинг илк йилларида яна ихтилофлар юзага келди. Олдин хонликлар ўртасида бу ихтилофлар сиёсий кўринишда бўлган бўлса, энди диний кўринишда юзага чиқди. Буни четдан кузатиб турганлар ва мусулмонлар жуда ачинарли ҳол деб билади. Бу ихтилофлар бугунга келиб яна юзага чиқаётганлиги жуда аянчлидир. Бу иттифоқсизликларни четдан кўрганлар жудаям катта ютқазиш бўлганлигини эътироф этадилар. Кейинги пайтда яна шунақа ҳолат кузатила бошлади. Бугунги кунда динга ҳам эркинлик берилганлиги, жамиятда умуман эркинлик еллари эсаётганлиги сабабли яна шу масалалар қайтадан кўтарилмоқда. Мусулмонлар ўртасида яна иттифоқсизлик, ўзаро бир-бирига ёмон муносабатлар бўртиб кўрина бошлаяпти. Бу бизни қалбимизни оғритадиган ҳодиса сифатида яна қийнамоқда. Бизнинг кундалик воқеълигимиздаги мусулмонларнинг энг катта муаммоларидан биттасига айланиб бормоқда. Умуман инсонни аслида биринчи навбатда руҳий тарбия орқали муолажа қилиш керак бўлса, иккинчидан бир бўлган умматни тарафларга бўлинишидан сақлашдир. Чунки бу бўлиниш асносида бир-бирига ёмон муносабатларда бўлиш, адоват, ҳасад, кўролмаслик каби мусулмон киши узоқ бўлиши керак бўлган иллатлар авж олишига сабаб бўлади.
– Инсонлар орасида, нафақат динда, балки бошқа мавзуларда ҳам ихтилоф келтириб чиқарадиган сабаблар кўп. Аммо ихтилофга сабабчи бўладиган ҳолатлардан кўра бирдамликка чорлайдиган асосий сабаблар ҳақида ҳам тушунча берсангиз?
– Бу масалани ёритишда биз бир мусулмон сифатида Қуръон ва суннатга мурожаат қиламиз, ундан бошқа бизни суянадиган, таянадиган нарсамиз йўқ. Қуръони каримни мулоҳаза қиладиган бўлсак, аксар қисми тавҳидга чақириш ва буни ёритиб берадиган ўтган Пайғамбарлар ҳаётлари, тарихларидан иборат. Аҳком оятлар Қуръони каримни жуда ҳам кам қисмини ташкил қилади. Лекин мана шу аҳком оятларда кўп такрор келадиган даъват — мусулмонларнинг бирлиги масаласидир. Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп ўринларда мусулмонларни бирлигини таъкидлайди. Баъзи бир оятларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло “Албатта мўминлар биродардирлар, биродарларингизни ўрталарини ислоҳ қилиб қўйинг. Аллоҳдан қўрқинг бу тўғрида. Албатта шунда раҳм қилинасиз” деган. Бу оят ўзи қисқа бўлса-да  жуда ҳам кўп маънолар ифодаланмоқда. Биринчиси “мўминлар биродардирлар”, биродар дегани бу, “биз қиёматли дўстмиз, қиёматли биродармиз”, деб гапирамиз шу даражадаги масаладир. Яни баъзи бир ўринларда шу даражада кучли қабул қилишганки саҳобийлар бу мерос оладиган ака-укалардан ҳам афзалроқдир деган фикрга бориб қолишган. Хусусан Пайғамбаримиз Маккадан Мадинага ҳижрат қилган пайтларида биринчи бўлиб қилган ишлари мусулмонларни, яъний муҳожирлар билан ансорларни ўрталарини биродар қилиб, ака-ука қилиб қилиб қўйганлар. Шу даражада бўлдики, улар уйларидан жой, молларидан улуш беришди. Ҳатто баъзилари хотини кўп бўлса, хотинларини талоқ қилиб, биродарига никоҳлаб қўйишни ҳам маъқул кўришди. Бу шу даражада юқорики, инсон ўзининг энг яқин кишисига қилинадиган ишларни қилишган. Улар биродарлик нима эканини шу даражада кучли тушунишган. Ҳатто “мерос олармикан” деган жойида Аллоҳ таоло оят нозил қилди. Яъни ҳақиқий насаб жиҳатдан қариндош-уруғчилик муҳим эканини баён қилгандан сўнг мерос олинмас экан деган хулосага келишган. Ана ўша даврда янги ислом ўзини шу тариқа рисоласига келган. Бу асл биродарликдир. Энди мусулмонлар ўртасида бир тушунмовчилик сабаб ўртада низо чиқадиган бўлса буни ислоҳ қилиш учун Аллоҳ “биродарларингизни ўрталарини ислоҳ қилинг” демоқда. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиманки мени кўп йиллик изтиробим бўлган муаммони кўтариб чиққим келади. Шу вақтгача бу ихтилоф масаласини баъзи бир жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилдик. Лекин шу яқин кунларда яна мусулмонлар орасида ихтилофлар кўпайиб бормоқда, бунга ўзим алоҳида чиқиш қилгим келди, бироқ ҳали вақти эмас, деган фикрга келдим. Сабаби иккита инсон тортишиб турган вақтда гўё учинчи томон бўлиб мен сенлардан ақллиман, сенлардан кўра динни яхши тушунаман деган тушунча пайдо бўлмасин, ихтилоф янада кучайиб кетмасин деган ниятда бу ишни қилмадим. Ҳозир Рамазон бошланиб бу ишлар йўқолмаган бўлса-да, лекин шиддати, кескинлиги пасайган бўлганлиги учун ҳозир айни гапириш фурсати деб билиб мурожаат қилмоқчиман. Биродарлар, ўртамиздаги бу ихтилофларни кўтариб чиқишга арзийдиган эмас. Бу ихтилофлар бир-биримизни ранжитадиган, бирлигимизни бузадиган даражада эмас.  Шу сабабли келинглар, ўрталаримизни ислоҳ қилайлик. Негаки Аллоҳнинг амри “биродарларингизни ўрталарини ислоҳ қилинг” демоқда. Мен ҳам шу маънода мурожаат қилмоқчиман. Бироқ бу жойда ўзимни ақллли тутиб, “икки томон адашмоқда” демоқчи эмасман. Қуръони каримни ўнлаб оятларида мусулмонлар бирликка чақирилган, лекин бирор оятда бир мусулмон адашиб қолган бўлса тортишиб уни йўлга солиш маъносида бир ишора ҳам йўқ, бунақа жанжал қилиш керак деган эмас. Майли Қуръони карим бунақа жанжал қилинг демас, мусулмон мусулмонни тўғрилаб қўйишда қаттиққўл бўлиш керак, бутун кучини, ҳаётини шунга бағишлаб қўйиш керак, деган ишора ҳам кўрмадик. Шунинг учун ҳам келинглар, Аллоҳ таолонинг арқонини маҳкам ушлайлик. Аллоҳ таолонинг бошқа бир оятида “Аллоҳнинг Қуръонини маҳкам ушлайликда томонларга бўлинмайлик”, дейилган. Фирқа-фирқа бўлиб кетмаслигимизни Аллоҳ амр қилмоқда. Мана шу амрларни айнан биз ўзимизга қаратилган деб қарайлик. Бу Қуръонни таълимоти экан деб бировларга таълим бериш учун эмас, балки Аллоҳ таоло мен учун нозил қилган экан, фирқаларга бўлинмаслигимиз керак, деган фикрга келайлик.
Чунки Аллоҳ “Аллоҳга ва Расулига итоат қилинг” деган, албатта биз мусулмон сифатида Аллоҳга ва Расулига итоат қиламиз. Яна Аллоҳ “низолашманг” деган. Лекин бизнинг оддий даражадаги бўлган ихтилофимиз ҳам низо даражасигача келиб қолмоқда. Низо деб “ўч олиш керак, бу одамнинг овозини ўчириб қўйишим керак”, деган даражага чиқиб қолмоқда. 
Бу жуда нотўғри йўл, биз бу жойда ҳақиқатни баён қилиб қўйсак бўлди, шу билан кифоялансак етади. Тўғри адашганга тўғри йўл кўрсатиб қўйиш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси, бироқ буни низо даражасигача олиб чиқиш керак эмас. Агар шундай қилсак, муваффақиятсизликка учраймиз. Бугунги муваффақиятсизлигимизнинг асосий сабаби деб шу кунгача руҳий тарбиянинг йўқлиги учун уни гапириб келдик. Чунки нафсимизга тобе бўлиб қолганлигимиз учун шу муваффақиятсизликлар келмоқда деб айтган эдик. Энди бу муваффақиятсизликнинг иккинчи сабаби – орамизда иттифоқнинг йўқлигидир. Бунга Аллоҳ “қувватингиз кетиб қолади” деб айтмоқда. Мана биз мусулмонларни ожизлигимиз, ҳар соҳада қолоқлигимиз, мағлубиятларимиз, бошқа миллатларга тобелигимизни шу оятлар баён қилиб беради. 
Нима учун биз мусулмонларга бу Қуръони карим нозил бўлди? Чунки биз бунга амал қилишимиз учун, буларнинг барчаси айнан мен учун деб билмоғимиз керак. Яна бир бор қайтараман, Аллоҳ “низолашманг, муваффақиятсизликка учрайсиз” демоқда. Бундан ортиқ бизни миллатимизни очиб берадиган таълимот борми? Бизнинг бир бўлишимиз, жамланишимизни Аллоҳ Қуръонда айтиб қўйибди. Яна Аллоҳ айтадики, “Аллоҳ таоло ҳар бир иш учун етарлидир, у сизни ўзини нусрати билан ва мўминларни нусрати билан қўллаб қувватлайди” демоқда. Бизни ҳар бир қудратимиз, муваффақиятимизни сири Аллоҳнинг қўллаб-қувватлашидадир. Бу мўминларни қалбларини улфат қилиш билан бўлади. Лекин бу Аллоҳнинг бир марҳамати эканки, мана шу марҳаматга ноил бўлиб қолишим керак деб ўйлашимиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга: “Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сен инфоқ қилганингда ҳам уларнинг ўртасини улфат қила олмасдинг” демоқда. Лекин Аллоҳ улфат қилиб қўйди, бу Аллоҳнинг марҳаматидир. Аллоҳнинг марҳамати бўлганлиги учун ҳам шу ишлар юзага келди. Бошқа оятларда ҳам мусулмонларнинг бирлиги Аллоҳнинг марҳамати эканлиги, бу неъматларни фақат Аллоҳ бериши мумкинлигини таъкидлайди. Агар Аллоҳ марҳамат қилмаса икки қабила ўртасини ҳеч қачон ислоҳ қилиб бўлмайди, буларнинг барчаси Аллоҳнинг неъматидир. Агар биз доимо низода бўлсак, Аллоҳга ёқмайдиган амалларни қилсак дўзахни чуқурига яқинлашиб қолган бўламиз. Аллоҳ таолонинг неъмати билан бирлик юзага чиқмагунча мусулмонлар шу каби ёмон вазиятга тушаверади.
СуҳбатдошҚудратуллоҳ Аҳмад
(давоми бор)

Азон.Уз