1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲИНДИСТОН МАСЖИДЛАРИ КАСАЛХОНАГА АЙЛАНТИРИЛАЯПДИ

2-05-2021, 14:18 36 Ўқиш режими + -
Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашди, мазкур инфекциядан вафот этганлар сони 200 мингдан ошиб кетди. Беморлар кўплигидан касалхоналар тўлиб-тошиб кетган, у ерларда жой етишмаётган сабабли масжидлар касалхоналарга айлантирилмоқда.
Масалан, Гужарот штатининг Вадода шаҳрида жойлашгани “Жаҳонгирпур” масжиди 50 ўринли касалхонага айланди. “Бир неча кун ичида 50 ўриннинг бари тўлди, шундай экан, касалхоналар қандай босим остида эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас”, – дейди масжид қавмидан Ирфон Шайх. Унинг айтишича, агар беморлар учун қўшимча кислород топилса, ўринлар сонини 100 тага етказиш мумкин. Шунингдек, шаҳардаги “Дорул улум” масжиди 142 ўринли касалхона сифатида ишламоқда. Бу ерда 3 нафар шикофор ва 20 ҳамшира меҳнат қилмоқда.
“Ўринлар сонини мингтага ҳам етказиш мумкин, бироқ кислород захираси чекланган”, – дейди масжид бошқаруви қўмитаси аъзоси Ашфақ Малик Тандалжа.
Бир қатор масжидлар эса соғлиқни сақлаш тизимига бошқача ёрдам беряпти: касалхоналар учун килород баллонлари сотиб оляпти ва уйда даволанаётган беморларга таом тарқатяпти, дея хабар беради ArabNews.
Азон.Уз