1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Неъматларга шукр қилайлик

29-01-2020, 12:18 538 Ўқиш режими + -

Неъматларга шукр қилайлик

 

         Аллоҳ таоло ўзининг ҳақ каломида марҳамат қилган. “У хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этади ва хоҳлаганига ўғилларни ҳадя этади. Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб беради ҳамда хоҳлаган кишисини фарзанд кўрмайдиган қилиб қўяди”.  ( Шўъросураси 49-оят). 

        Яратган   парвардигор томонидан берилган қиз бўлсин ёки ўғил бўлсин ота-она бу берилган неъматлар сабабидан шодлансин. Чунки, Оламларни яратган зот ўз бандасини ўз тарафидан неъматлантирди. Бу улуғ эҳсон билан ота-она авволо бир-бирларини  муборакбод этиши, кейин эса бу қувончли хабарни қолганларга ҳам улашишлари лозим. 

         Бугун тез-тез қулоғимизга чалиниб, таъбимизни хира қиладиган бир ҳолат борки у ҳам бўлса яна қиз туғдингми? 

Қайтиб остонамга қадам босма фақат қиз туғадиган хотин билан яшашни хоҳламайман деб, тилларининг ботирлигини намоён қилиб турган йигитларни сони кўпайиб бораётганидан базан хафа бўлиб кетасан киши. Шу гапларни гапираётган азиз йигитлар ёки шундай гапларни гапиришга ундаётган айрим муштипар оналар юқорида зикр қилинган оятни бир ўқисалар ёки эшитсалар яратганнинг неъматларига ношукурлик қилишмаган бўлишарми-ди! 

    Ояти каримада Аллоҳ таоло бандасини айнан фарзанд бериш ёки бермаслик борасида тўрт хил (қизлар ҳадя этиб, ўғиллар ҳадя этиб ёки иккаласини ҳам баробар бериб ёки иккаласини ҳам бермасдан)имтиҳон қилишини маълум қилди. 

     Ўзларининг ўйламасдан гапирган гаплари фарзандларидан юз ўгиришдан ўзга нарса эмаслигини билганларида эди. Ақлсиз ҳайвон ҳам қилмайдиган амални, мукаррам қилиб яратилган инсон қилса, эй воҳ бу Яратган парвардигорга осийликдан бошқа нарса эмас.

     Бу ўз наслидан воз кечиш демакдир. Ҳайвон ҳам ўз боласини ўтлоқдан келибоқ ахтаришга тушади. Наҳотки инсон юрагининг бир парчасини ўзи яшаб турган уйининг бир бурчагига келишини истамаса, демак, у инсоннинг қалбида хасталик бор ўша дарднинг давосини топмоқ керак. 

Зеро, Мавлоно Жалолиддин Румий айтадилар: “ Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади,  дедилар. Қалбимизга Аллоҳ таолонинг тақдирига розилик деган малҳамни юборсак ва у малҳам билан тинмасдан муолажа қилиб борсак, бу каби яратганга осийлик деган дарддан қутиламиз”. 

    Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлсаю, уларни яхши тарбияласа, кийинтириб, едириб-ичириб, меҳр билан ғамхўрлик қилса, ўша кишига албатта жаннат вожиб бўлади”, дедилар. Шунда бири саҳоба: “Эй Аллоҳнинг Расули, агар қизи иккита бўлса-чи?” деди. Расулуллоҳ: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар”. (Бухорий ривояти). Қизлари бор инсон ўғли йўқлигидан нолиса, ёки аксинча бўлганда ҳам Парвардигорга осий бўлишлик билан бирга, ўз кўзининг нурини ҳам ўзига нисбатан меҳрининг юқолишига сабабчи бўлади. Ўз меҳрини  улашаолмаган фарзандидан қандай қилиб меҳр кутади. Мавлоно Румий айтганларидек агар биз қалбларимизни, илму-марифат билан озиқлантирсак бу қалб фақат шикоят билан эмас, шукрона билан яшашни ҳам ўрганади. Бу йўлдан адашмаган қалб соҳиби нажот топади.

               Нима сабабдан айнан шукрона қилиб яшайлик деганимизни ҳаётий мисоллар билан исбот қилсак, бугун ҳали у ҳали бу нарсаларимиз ёки дунёйимизнинг камлигидан шикоят қиламиз. Бир тафаккур қилиб кўринг-а! Бугун ватани бор-у, яшашучун бошпанаси юқларни ҳам унутмайлик. Ёки бўлмаса ҳамма нарсаси бўлсада саломатлиги йўқ инсонларнинг аҳволи ҳақида ҳам фикр юритайлик, ана шунда биз қанчалар шукрона қилишлигимиз лозимлигини тушуниб етамиз. 

    Берилган барча неъматлар учун шукр қилайлик!


Бекзод Нарқулов


Чироқчи туман бош имом хатиби