1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

20-04-2021, 12:48 308 Ўқиш режими + -
РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?
 
           Рўзани бузадиган нарсалар билан бирга рўзани бузмайдиган нарсалар ҳам бор. Рўзани қуйидаги нарсалар бузмайди:
  1. Қон олдириш;
  2. Эҳтилом бўлиш;
  3. Ноқасддан қайд қилиш;  ( Расулуллоҳ (са.в.) “Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш).  ( Имом Термизий ривояти).   
  4. Томоққа беихтиёр кирган чанг;
  5. Беихтиёр оғизга кирган пашша ёки майда ҳашоратлар;
  6.  Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсалар;
  7. Тиш қонаб оғиз ичида қолса, ичкарига ўтмаса ( тиш қонаб оғиздан тупукдан кўп қон ичкарига ўтса рўза бузилади);
  8. Ғусл пайтида ноқасддан қулоққа сув кирса ( қасддан қулоққа сув киритилса, у мияга бориб етса рўза очилади);
  9. Мазь каби айрим суртиладиган дори, ёғларни баданга суртиш;
  10.  Сурма қўйиш;
  11.  Кўзга дори суртиш;
  12.  Ёш болани эркалаб ўпиш;
  13.  Ҳушидан кетиш;
  14. Ақлдан озиш;
  15.  Тутқаноқ тутиш;
  16.   Соқол,  мўйлабга ёғ суртиш;
  17.  Аёлларнин юзи, лабига  ёғ суртиши;
  18. Сунъий йўл билан нафас олиш.
 

Манбалар асосида Р.Норқўчқаров тайёрлади