1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БАРСЕЛОНА ЧЕРКОВЛАРИ РЎЗА ТУТГАН МУСУЛМОНЛАРГА ИФТОРЛИК ҚИЛИШЛАРИ УЧУН ЎЗ ЭШИКЛАРИНИ ОЧДИ

5-05-2021, 16:06 299 Ўқиш режими + -


     CОВИД-19 чекловлари Испаниялик мусулмонларнинг ёпиқ жойларда ифторлик ўтказишига тўсқинлик қилар экан, Барселонадаги католик черкови уларга ўзларининг очиқ монастирларини таклиф қилдилар, шунда улар Рамазонда бирга овқатланишлари ва ибодат қилишлари имконияти пайдо бўлди.
Рамазон ойида, тахминан 50-60 мусулмон, уларнинг аксарияти муҳтож бўлиб, Санта Анна черковига келишди, у эрда кўнгиллилар уларга уй таомларини таклиф қилишди.
"Одамлар католик черковида мусулмонлар ифторлик қилишлари мумкинлигидан жуда хурсандлар, чунки динлар бўлиниш учун эмас, балки бирлашиш учун", - дейди Марокаш аёллари каталон уюшмаси президенти Фаузия Чати.
Ислом Жамиятлари Иттифоқи (УCИДЕ) маълумотларига кўра, мусулмонлар Испания аҳолисининг 3,8 фоизини, шундан 40 фоизини испанияликлар, қолган 60 фоизи муҳожирлар ташкил қилади.

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати