1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЖАРУЛ АСВАДНИНГ МИСЛИ КЎРИЛМАГАН ФОТОСИ ЧОП ЭТИЛДИ

5-05-2021, 18:32 348 Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони ҳукумати Каъбанинг Ҳажарул Асваднинг мисли кўрилмаган батафсил расмини олган янги фотосуратларни эълон қилди.

Қора тошнинг фотосуратлари кўп қатламли панорамик фокусдан фойдаланадиган янги технология ёрдамида олинган. Расмлар етти соатдан кўпроқ вақт давомида олинган ва уларни таҳрирлаш бир ҳафта давом этган.
Иккита муқаддас масжидлар бош борқармаси Fox Stack Panorama  технологиясидан фойдаланган ҳолда Қора тош ва Мақоми Иброҳимнинг 1050 та фотосуратини суратга олди, бу тасвирларни турли даражадаги равшанлик билан бирлаштирган ҳолда, аниқ ва юқори аниқликдаги тасвирни қўлга киритишди.

Бу биринчи марта расмийлар Ҳажарул Асвадни бундай батафсил кўрсатишга муваффақ бўлишди. Расмлар 3D форматида чоп этилди.
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати