1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУБАШШИР АҲМАД: "БУ МЕН УЧУН ЖУДА ОҒРИҚЛИ МАЗУ..."(4-ҚИСМ)

8-05-2021, 14:58 192 Ўқиш режими + -



      Ҳақ битта бўлади, кўпчилик ҳақ томонда бўлади, шундай бўлгандан кейин ҳақни баён қилиш ҳам керак бўлади. Бундан ҳеч ким кўз юмаётгани йўқ. Ҳақни етказиш, ҳаққа чақиришни ҳеч ким қайтараётгани йўқ. Балки унинг ҳам меъёрлари, услублари, қоидаларини билишимиз керак.
Биринчидан, ҳақ томон қайси томон эканлигини билиш учун яна Қуръон ва суннатга қайтишимиз керак. Ундан бошқа меники ҳақ деган нарсани четга суришимиз лозим. Менга мезон шуки, мен ўзимни Қуръон ва суннатга энг яқин деб билсам ҳам, иккинчи томон ҳам шуни даъво қилиб турибди, мен саҳобийлар фаҳмлагандек фаҳмлаш тарафдориман десам, иккинчи томон ҳам шуни даъво қилиб турса, бу жараёнда ечим бўлмайди. Чунки бу жойда икки томон ҳам бир хил даъвога, бир хил нарсага суянмоқда. Шунинг учун мен ўзимга энг яхши йўл сифатида бир қоида қилиб олганман. Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: “Умматимни залолатда жамламайди”. Қайси томон кўп бўлса, Пайғамбар алайҳиссалом саводи аъзамни лозим тутинг деганлар. Қайси тўп кўп бўлса, ўша томонда ҳақиқат бўлади деганлар. Ўзимиз учун шуни қоида қилиб олайлик. Ҳатто мен томонда ҳақиқат экан одам кўп экан деган даъвони ҳам қилманг, чунки ҳамма мен томонда одам кўп деб даъво қилади. Бу вақтда сиз ўзингиз учун хулоса қилинг бу тажрибани. Бу тажриба меники эмас, суннатга асосланган тажрибадир. Фақат мен қандай манбага мурожаат қилишни ўзимни тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман. Демак, умматни Аллоҳ таоло залолатда жамламас экан. Буни умматнинг етук уламолари шундай шарҳлашади. Шундай экан, қайси томон кўп бўлса, ўша томонни маҳкам ушлаб кетавериш керак. Иккинчи томонга сенда уламоларинг кам, менда кўп деган даъвони ҳам қилмаслик керак. Чунки бу ишни қилсак, яна ихтилофга қараб кетамиз.
Ҳозир мен ҳам бемалол баъзи бир ўзимнинг тушунчам, ақида йўналишимдан келиб чиқиб туриб баҳс қилишим мумкин, лекин қилмайман. Бу менга керак эмас. Чунки тепада бундан каттароқ масала турибди. Бу ҳам бўлса биродарлик, мўминларнинг биродарлик масаласидир. Шунинг учун ҳам мен баъзи бир масалаларда иккинчи томондан қалбим оғриса ёки  қўполлиги, сўзда нотўғрилигини ҳис қилсам, умумий равишда ҳақиқатни айтишим мумкин. Бироқ сенинг гапинг нотўғри, сен нотўғри қилаяпсан деб мен тўғридан-тўғри баҳсга киришишни хоҳламайман. Негаки ундан кўра муҳим масала турибди. Бу ҳам бўлса, мўминларнинг биродарлиги, бирдамлик масалаларидир. 
–  Устоз, юқорида оятнинг тафсирида айтиб ўтдингиз, яъни фитнага, қалбида залолатга мойиллиги бор кимсаларгина ихтилоф чиқаради. Кўриб турибмиз, бунақа қалбида ғашлиги, фитна қилиш истаги бор инсонлар кўп. Лекин тийиб турадиган қандайдир мезон ёки тизим борми? Уларни қандай қилиб тийиб турсак бўлади? Ёки энг яхши йўли уларни эътиборсиз қолдириш керакми? Улар билан муносабат қандай бўлиши керак? Шу масалага ҳам тўхталиб ўтсангиз.
–  Ҳозир ўзингиз саволингизда ҳам айтиб ўтдингиз, уларни эътиборсиз қолдириш керак деб. Масалан. юқоридаги оятни асос қилиб олсак шу масалада, яъни ақида масаласида биз нима қиламиз  деган саволимизга жавоб ўлароқ шуни қабул қилсак ва фитна талабида бўлган бир қанча одамлар фитнасини қилиб ётибди. Лекин “Мен ҳаммасига имон келтирганман, менга бунақанги тўполон жанжалнинг қизиғи йўқ, мен имонимни сақлаб қолишни хоҳлайман ва охиратим учун амал қилишни истайман, бунақанги бир минг икки юз йилдан бери бўлаётган баҳслардан ҳеч ким фойда қилмаган, фақат вақтни зое қилган, холос. Мен бунақанги ишларга вақтимни сарфлагандан кўра, илмимни ошираман, ибодатимни кучайтираман”, деса ҳақиқатан ҳам ибодатни кучайтириш керак, чунки илм олишдан ҳам асосий мақсад ибодатни кучайтирмоқ бўлиши лозимдир. Мана шу нарсалар мен учун муҳим дейиладиган бўлса, иғвогарларнинг овози секин-аста пасайиб кетаверади. Лекин барибир бўлади, чунки дунёда ҳар хил тоифа инсонлар бор. Сиз ҳадеб уларга эътибор қаратиб, уларга жавоб беравераман десангиз, фойдаси йўқ.
Масалан, мен яқинда бир тортишувга гувоҳ бўлдим, лекин охири яна ҳеч нарса ҳал бўлмади. Бу тортишувда икки томон бир бирини ҳақоратлаб, хафа қилгани қолди. Бир томон ақлли, илмли, кимлиги маълум киши, бироқ иккинчи томоннинг кимлигини мен билмайман. Бу баҳс ижтимоий тармоқда бўлган эди. Бир ойдан кўпроқ вақт давомида қанча одамнинг вақтини олиб, асабини бузиб, шу тортишув бўлди, аммо ҳеч бир фойда чиқмади бундан. Мен шундай масалаларга эътибор қилмасликни хоҳлардим. Бу масалани баҳс қилиш, ҳақиқатни излашдан тўхтасин дегани эмас. Уламоларни ўзига тегишли масала фақат ўшани бошқаларга етказиш, ҳақиқатни бошқаларга етказиш, ҳаттоки бу тўғрида имом Ғаззолийнинг алоҳида китоблари бор, номининг ўзи етарли авомни илми каломдан тизгинлаш, тийиш уламолар ўзаро бу нарсани ҳақиқатни излаш маъносида илми калом Аллоҳ таолони исми сифатларга тааллуқли жудаям катта илм.
Агар шу кишининг фаолиятини кузатадиган бўлсангиз, бу тўғрида, масалан, мен кўп масалаларда марҳум шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни ўзимга ибрат қилиб оламан. Илм бобида, амал бобида дин етказишлик бобида ва ҳақиқат ҳам ўзи аниқ нарса у киши халқимиз учун жуда ҳам катта хизмат қилиб кетдилар, уни ҳам ҳисобга олишимиз керак, албатта, фаолиятда бўлишлари керак бўлади ва у қай даражада адашиб кетганларини тўғрилаб қолиш маъносида жуда ҳам катта хизмат қилдилар, мана динни етказиш-а? Мусулмонларнинг илмий савияларини ошириш, олдиларига қўйган мақсадлари бор эди. Ўша йўлда тинимсиз ҳаракат қилдилар. Қуръони каримни тафсир қилдилар, ҳадиси шарифларни шарҳладилар, фиқҳий масалаларни баён қилдилар ва фаолиятнинг бир қисми ўлароқ нотўғри тушунчадаги, нотўғри ақийдадаги, нотўғри йўлдаги кишиларга баъзи бир нималарни, раддияларни қилдилар.
Номларини зикр қилганлари йўқ, ҳақоратлаганлари йўқ уларни, фақат йўл нотўғри бўлганидан кейин, албатта, олимнинг вазифаси тўғрилаб қўйиш. Бу ояти карималар бекорга эмас. Уламоларнинг вазифалари бор жамиятда, ана шу вазифаларни бажариш керак ва бажаришни йўлларини кўринг, қай даражада гўзал. Ҳамма томон ўзи Ислом гўзал ва бу вазифаларни бажаришни ўзи ҳам гўзал шаклда. Яъни муайян тоифами, адашганми, адашган бўлса, чиройли далиллар билан, бошқалар билан адашганлигини нима қилинган, лекин қандайдир шахслар, кимларнингдир ҳақорати, унақанги йўллар билан бўлмаган. Мана шу ишнинг тарафдориман, албатта, уламолар раддиялар билдиришлари, ҳақиқатни етказишлари, ҳақиқат аниқ. Ҳақиқатни етказишлари лозим ўзининг доирасида ва бунга мен кўп тўхталмайман. Сабаби, уламолар ўзлари билишади буни. Қандай қилиб етказишни билишади. Яна гўё мен ҳозир бунга тўхталадиган бўлсам, “Мен ақллиман, улар тушунмаяпти”, йўқ, мен унақа нарсадан жуда ҳам узоқ бўлишни хоҳлайман. Уламолар буни ўзлари жуда ҳам яхши тушунишади.
Фақат бу томондаги, яъни илмдан насибадор бўлмаган одамлар ҳамма нарсани ҳоли-жонига қўйишса, яхши бўлар эди.
СуҳбатдошҚудратуллоҳ Аҳмад
(давоми бор)

Азон.Уз