1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАМОАТ ЖОЙИДА ИБОДАТ ЛИБОСИДА ЮРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕКОР БЎЛИШ АРАФАСИДА

8-05-2021, 15:14 108 Ўқиш режими + -
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
 Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган;
(Амалдаги қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди).
 Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланган;
(Амалдаги қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак).
 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;
(Амалдаги қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қилади).
Мазкур қонун айна шу таҳрирда қабул қилингудек бўлса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотади.

Манба: Ҳидоят.Уз