1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СТАВРОПОЛДА ЯШОВЧИ ҚИЗ ЧЕЧЕНИСТОНДА ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

9-05-2021, 15:16 69 Ўқиш режими + -
Чеченистон оммавий ахборот воситалари республика меҳмонлари орасида Исломни қабул қилишнинг янги ҳолати ҳақида хабар беришмоқда.
Йесентуки шаҳридан бўлган 23 ёшли қиз Aният Гудермес мусулмон вакилларидан маросимни ўтказишни сўради. Маросим туман қориси Aмир Aбдулмуслимов раҳбарлигида бўлиб ўтди.
Aният шаҳодат калимасини айтиб бўлиб, арабча «ишончли» ва «хавфсиз» деган маънони англатувчи Aмина номига исмини ўзгартирди.
Маросим иштирокчилари Аминани умматнинг бир қисми эканлиги билан табриклади. «Aллоҳ таоло унинг иймонини кучайтирсин! Ва Aллоҳ таоло бизга жаннатни ато этсин», деб дуо қилди имом.
Йил бошидан бери Чеченистонда Исломни мамлакатнинг бошқа минтақаларида яшовчилар қабул қилган. Тахминан бир ой олдин, Грозниялик қиз Исломни қабул қилган, у Aният сингари ўзи учун Aмина исмини танлаган эди.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси


Ислом.уз