1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КЎПГИНА ОЛИМЛАР ДИНСИЗ БЎЛАР ЭМИШ, ШУ ТЎҒРИМИ?

9-05-2021, 15:17 317 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Машҳур доктор Андрей Кунавиндан бир киши: «Эшитишимча, кўпгина олимлар динсиз бўлар эмиш, шу тўғрими?» деб сўрабди. Доктор шундай жавоб берибди: «Менимча, бу фикр тўғри эмас. Аксинча, мен илмий ишларим жараёнида, баҳсларда шуни тушуниб етдимки, илм майдонида шуҳрат қозонган улкан олимлардан ҳеч бири динсиз бўлмаган. Лекин одамлар уларнинг гапларини нотўғри тушунишган. 
Худосизлик, бошқача қилиб айтганда, моддий худосизлик илм кишисининг фикрига, ишига ва ҳаётига тескари нарсадир. Олимларнинг фикрича, ҳар бир нарсанинг яратувчиси бор. У бир нарсанинг ҳақиқатини билиш учун ақлни ишга солади. Ишхонасига умид билан, қалби тўла ишонч билан киради. Ҳақиқий олимларнинг кўпчилиги ўз ишларини маърифатга, инсонларга ва Аллоҳга бўлган муҳаббатлари туфайли ўрнида бажо қиладилар». 



Доктор Андрей Кунавин



Ислом.уз